МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИ

МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИ — халқ хўжалиги учун меҳнат қуроллари, шунингдек, истеъмол буюмлари ва мудофаа аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи оғир саноат соҳалари мажмуи. Машинасозлик саноати бутун халқхўжалигини техника билан таъминлашда моддий асос ҳисобланади, ижтимоий меҳнат унумдорлиги, техника прогресси, халқнинг моддий фаровонлиги ва мамлакатнинг мудофаа қуввати Машинасозлик саноатининг тараққиёт даражасига боғлиқ. Машинасозлик саноатининг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларини юқори унум билан ишлайдиган машина ва асбоб-ускуналар билан таъминлашдир. Бу соҳа ўз навбатида, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, металл буюмлар, металл конструкциялар и. ч. ҳамда машина ва асбоб-ускуналарни тузатиш тармоқларининг таркибий қисмини ташкил этади. Машинасозлик саноатига энергетика машинасозлиги, электротехника, станоксозлик ва ас-бобсозлик, тракторсозлик ва қ. ҳ. машинасозлиги каби йирик тармоқлар киради.

Машинасозлик саноати саноат сифатида 18-а. да вужудга келди, дастлаб 19-а. да Буюк Британияда, Ғарбий Европанинг баъзи мамлакатларида, кейинчалик АҚШда тез ривожлана бошлади. Россияда 1машинасозлик заводи 18-а. да қурилган.

Ўзбекистонда Машинасозлик саноатининг дастлабки корхоналари 20-а. бошларида вужудга келган. Бу даврда металлга ишлов бериш саноати, асосан, 14 та кичик тузатиш устахоналаридан иборат эди. Уларда, асосан, т. й., пахта тозалаш ва ёғ заводларини таъмирлаш ишлари бажариларди. Ялпи саноат маҳсулоти умумий ҳажмида оғир саноат ва металлга ишлов бериш тармоғининг ҳиссаси 1,3% ни ташкил этган. 1920-й. лардан қ. х., саноат ва транспортнинг ривожлантириш заруриятидан мавжуд таъмирлаш корхоналари кенгайтирилди, янгилари курила бошлади. 1927 й. нояб. да Тошкентда «Бошпахтасаноат»нинг механика з-ди ишга туширилди. 1931 й. да бу з-д негизида тахта тозалаш з-длари учун асбобускуналар и. ч. ва қ. ҳ. техникаси таъмири б-н шуғулланадиган «Қишлоқмаш» (ҳоз. «Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ак-циядорлик жамияти) ташкил этилди. Заводда чигит сеялкалари, борона ва культиваторлар тайёрлаш йўлга қў-йилди.

1941—45 й. лардаги ўруш даврида рес-публикада 16 машинасозлик з-ди ишга туширилди. Саноатнинг тармоқ таркиби ўзгарди. Уруш даврида ишга туширилган машинасозлик корхоналари фронт эҳтиёжлари учун қуроляроғ, ўқдори ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарди. 1945 й. дан кейин пахтачилик ва ирригация қурилиши машиналари и. ч. тикланди, тўқимачилик, кимё ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун янги жиҳозлар и. ч. бошланди. Пахта териш машиналари, экскаваторлар, кўприк электр кранлари, йигириш машиналари и. ч. ўзлаштирилди, корхоналарнинг ихтисослашуви ва коопера-цияси ривожланди.

Республикада Машинасозлик саноати 15 тармоққа мансуб 100 дан ортиқ йирик корхоналардан иборат. Уларнинг орасида тракторсозлик ва қ. ҳ. машинасозлиги, тўқимачилик машинасозлиги, пахта тозалаш машинасозлиги, электротехника сано-атининг салмоғи катта. Айни пайтда республика иқтисодиёти учун янги бўлган автомобилсозлик, радиоэлектроника каби саноат тармоқлари барпо этилмоқда.

Автомобилсозлик. Автомобиллар, автомобиль двигателлари, автомобилларга эҳтиёт қисмлар, турли жи-ҳозлар ва б. асбоблар и. ч. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин шакллана бошлади. 1990-й. ларга қадар республикада автомобилсозлик саноати йўқ эди. Ўзбекистондаги бир неча автомобиль тузатиш з-длари (Тошкент автотузатиш з-ди 1939 й. да ишга туширилган), енгил машиналарга хизмат кўрсатадиган «Ўзавтотеххизмат», «ЎзавтоВАЗхизмат» и. ч. бирлашмалари корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг автомобилларига техника хизмати кўрсатиб келган. Автомобилсозлик саноати соҳасида ишлаб турган ва янги қурилаётган з-длар негизида автомобиль ин-дустриясини барпо этиш, енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, троллей-буслар ҳамда уларга эҳтиёт қисмлар и. ч., сервис хизматини йўлга қўйиш, республика халқ хўжалигининг автотранспорт техникасига бўлган эҳтиёжларини қондириш, автомобиль саноатининг рақобатбардош маҳсулотлар билан жаҳон бозорига чиқиш вазифалари ҳал этилмоқда (қ. Автомобиль саноати).

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги. Республика машинасозлигида ишлаб чиқариладиган жами маҳсулотнинг қарийб 20% шу тармоқ ҳиссасига тўғри келади. 90-й. бошигача тармоқнинг кўпгина маҳсулотлари собиқ Иттифоқ аҳамиятига эга бўлган. МДҲ мамлакатлари бўйича пахта териш машиналари, чигит сеялкалари, пахтачиликка мослаштирилган чопиқ тракторлари, трактор тиркамаларининг асосий кисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. 30-й. лар бошида пахтачиликда ишлатиладиган экиш ва тупроққа ишлов бериш машиналари, пахта тозалаш з-длари учун технологик ва б. жиҳозлар Ўрта Осиёда ягона «Бошпахтасаноат»нинг механика з-дида тайёрланган. 90-й. га келиб тракторсозлик ва қ. ҳ. машинасозлиги тармоғида 20 дан ортиқ з-д, бирлашма ва ташкилотлар фаолият кўрсатди. Бу тармоқда пахтачилик тракторлари, двигателлар, трактор тиркамалари, пахтачилик техникаси комплекси, боғдорчилик ва токчилик машиналари, қ. ҳ. машиналари редукторлари, чорвачилик, озука тайёрлайдиган машиналар, эҳтиёт қисмлар ва ҳ. к. ишлаб чикарилади. 20-а. нинг 90-й. лар бошида қуввати 30 от кучи бўлган ТТЗ – 30 трактори ва унга мосланган қ. ҳ. машиналари ва қуроллари мажмуи яратилди. Тракторсозликнинг йирик корхоналари — «Тошкент трактор заводи» давлат-акциядорлик жамияти ва «ЎзКейстрактор» қўшма корхонасида ТТЗ-30, МТ-30, ТТЗ-100К.10, ТТЗ-100К.11, СХ-100 («Кейс»), СХР-100 ва б. пахтачилик, универсал тракторлари, трактор тиркамалари, юклагичлар, металл қуймалар, штамповкалар ишлаб чиқаради. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғидаги йирик корхоналардан бири «Узқишлоқмаш» акциядорлик жамияти чигит се-ялкалари, кўсак чувиш машиналари, роторли ўрим машиналари, ТТЗ-30 ва б. тракторларга тиркаб ва осиб ишлатиладиган машиналар, картошка эккичлар, «Кимёқишлоқмаш» акциядорлик жамияти қ. х. да ишлатиладиган тиркамали пуркагичлар ишлаб чиқарилади. Пахтачиликни комплекс механизациялаш учун машина ва механизмлар, ғўза культиваторлари, чизелькултиваторлар, ўғит солгичлар, ариқ қазгичтекислагичлар, кўсак териш машиналари, плуглар, чорвачилик учун турли машиналар ва б. маҳсулотлар «Чирчиққишлоқмаш» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилади. 1959 й. дан «Тошқишлоқмаш» акциядорлик жамияти пахта териш машиналарини и. ч. га ихтисослашди (дастлабки пахта териш машинаси 1949 й. тайёрланган). Ҳоз. даврда корхонада янги, горизонтал шпинделли ХМГ-04 ва ХМГ-12 ўрнатилувчи пахта териш машиналари, «ЎзКейсмаш» қўшма корхонасида «2022 Коттон Экспресс» икки қаторли, горизонтал шпинделли ўзиюрар пахта териш машиналари ишлаб чиқарилади. Боғдорчилик, токчилик ва полизчиликда фойдаланиладиган машина ва мосламалар «Боғдорчилик машинасозлиги з-ди» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилади. 3-д 1969 й. ихтисослаштирилган конструкторлик бюроси тарзида ташкил этилган, кейинчалик Тошкент тажриба эксприментал з-ди билан «ЎртаОсиёқишлоқмаш» бирлашмасига айлантирилган. «Урганчозуқамаш» акциядорлик жамияти (1987) осма трактор урок, машиналари, трактор хаскашлари, шоли ўриш машиналари, Бухоро ихтисослаштирилган тажриба з-ди чорвачилик жмҳозлари, ғўзапоя юлгичлар и. ч. га ихтисослашган.

Республикада умумий машинасозлик, тўқимачилик саноати, пахта тозалаш саноати машинасозлиги, асбобсозлик саноати машинасозлиги ва б. саноат корхоналари 1994 й. да ташкил этилган Ўзбекистон машинасозлиги саноати уюшмаси («Ўзмашсаноат»), қишлоқ хўжалиги машиналари ва тракторсозлик корхоналари «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси, автомобилсозлик саноати ва унга техника хизмати кўрсатиш корхоналари Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси («Ўзавтосаноат»), электротехника, радиотехника саноати корхоналари Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника саноати корхоналари уюшмаси («Ўзэлтехсаноат») таркибига киради. 2002 й. да Ўзбекистон Машинасозлик саноатида 716 дона кучли ток трансформаторлари, 35130 дона автомобиль (шу жумладан, 414 автобус), 3148 дона трактор, 65 дона пахта териш машинаси ишлаб чиқарилди (яна қ. Асбобсозлик саноати, Пахта тозалаш саноати машинасозлиги, Радиоэлектроника саноати, Электротехника саноати ва б.).

Ортиқали Ўримбоев.


Кирилл алифбосида мақола: МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты