ЗИРАДОШЛАР

ЗИРАДОШЛАР, соябонгулдошлар (Apiaceae) — икки уруғпаллалилар ёки магнолиясимонлар синфига мансуб ўсимликлар оиласи. Асосан, бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлардан иборат. Тропик ва субтропик мамлакатларда ўсадиган айрим турлари бута. Пояси, асосан, тик усади. Купчилигининг барглари мураккаб, турли даражада қирқилган. Гуллари майда, оқ, кўкишсариқ ёки оч қизил рангли, кўпинча мураккаб соябонсимон тўпгулларга йиғилган. Соябони оддий ёки мураккаб, уз. 1 м гача етади. Ҳар бир соябонда бир нечтадан гул ўрнашади. Пишган меваси 2 та мевачага ажралиб, мевабандда осилиб турадиган қўш пистачадан иборат. Асосан, Ер юзининг қуруқ минтақаларида тарқалган. 300 га яқин туркуми, 3000 дан ортиқтури бор. Ўзбекистонда 69 туркуми ва 198 тури усади. Зирадошларнинг айрим турлари (мас, зира, кашнич, сабзи, сумбул, шивит, коврак, арпабодиён, алкор ва б.) таркибида (кўпинча, мева ва баргларида) ҳилмахил эфир мойлари бўлганлиги учун улардан қадимдан фойдаланиб келинади. 3. тиббиёт, парфюмерия ва озиқовқат саноатида ишлатилади. Баъзи турлари (мас, сассиқалаф) заҳарли, баъзилари экинлар орасида бегона ўт сифатида усади


Кирилл алифбосида мақола: ЗИРАДОШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты