ЗОВУР — ер ости ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш, тўқайзор ва зах ерларни қуритиш мақсадларида зах сувларни чиқариб ташлаш учун казилган ариқ ёки канал. Коллектор ва дренажнинг мелиорация иншоотлари б-н жиҳозланмаган ибтидоий шакли. Ўрта Осиё деҳқончилигида 3. мил. ав. 2—1минг йилликларда қурила бошланган.