ЗОКИРОВ Ислом Зоҳидович

ЗОКИРОВ Ислом Зоҳидович (1928.27.1 — Самарқанд — 2000.21.1) — акушер-гинеколог, Ўзбекистон ФА акад. (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), тиббиёт фанлари д-ри (1965), проф. (1967), СамТИни тугатган (1948), шу ин-тда клиник ординатор (1948—51), акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти, доценти (1951-59), мудири (1959 й. дан). Зокировнинг илмий ишлари ҳомиладорлик ва экстрагенитал патология, гестозлар, перинатология, жинсий аъзолар ўсмаларининг клиникаси ва эпидемиологияси; ҳомиладорлик, туғруқ ва ҳомилага тегишли нохуш омилларни барвақт аниклаш, ҳомиладорликнинг муддатидан илгари барҳам топиш патогезида иммунологик, гормонал, фетоплацентар системалар етишмовчилигини замонавий усуллар билан ўрганишга бағишланган. «Нормал акушерлик», «Патологик акушерлик» ўқув қўлланмалари, «Акушерлик терминларининг русчаўзбекча изоҳли луғати» муаллифи. «Шухрат» медали (1994) билан мукофотланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОКИРОВ Ислом Зоҳидович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТИББИЁТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГИНЕКОЛОГИЯ
ТОШКЕНТ
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты