ЗОМАН

ЗОМАН — метилфторфосфонат кислотанинг пинаколил эфири, нервни фалажлайдиган заҳарловчи модда. Ранг-сиз, камфора ҳидли суюклик. Суюқланиш т-раси — 80°, қайнаш т-раси 190° (ажралиш б-н); зичлиги 1013 кг/ м3, 20°да учувчанлиги 3 мг/л. Сувда оз (20°да 1,5%), спирт, кетон, эфир ва алкилгалогенидларда яхши эрийди. 3. организмга (кўпроқ тери орқали) кучли таъсир қилади. Ундан заҳарланиш белгилари зя/шкдагига ўхшаш. 3. сув таъсирида секин, аммиак ва аминларнинг сувдаги эритмаларида тез гидролизга учрайди. Шу сабабли бу реакциялардан Зоманни дегазациялашда (зарарсизлантиришда) фойдаланиш мумкин. Зомандан сакланиш учун противогазлар, танани ҳимоя қиладиган воситалар ва антидотлардан фойдаланилади. 3. илк бор заҳарловчи модда сифатида 1944 й. Германияда синтез қилинган (яна қ. Заҳарловчи моддалар).


Кирилл алифбосида мақола: ЗОМАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ЗАРИН
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты