ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ

ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ, 3омин миллий боғи — Зомин тоғ-ўрмон минтақасида қишки спорт турлари маркази, соғломлаштириш спорт мажмуаси тарзида 1976 й. да ташкил этилган. 1978 й. да «Ўзбекистон халқ боғи» номи берилган. 1993 й. дан ҳоз. номда. Таркибига Зомин ўрмон хўжалигининг Зомин участкаси, Ўрмон хўжалиги ин-тининг Кўлсой таянч пункти, Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси кирган. Умумий майд. 24,1 минг га (2002).

Зомин халқ боғи Зомин туманиря, асосан, Туркистон тоғи, қисман Молгузар тоғининг 1000—4030 м гача бўлган баландликларида жойлашган. Унинг геоморфологик ландшафти ҳар хил бўлиб, табиий шароитлари тоғ баландлик поясларига боғлиқ. Ҳудудининг геологик тузилишида энг юқори табақани ҳар хил палеозой (сланец, оҳак, қум-тошлар) ётқизиқлари ташкил қилади. Палеоген ва неоген ётқизқилари ҳам кенг ривожланган. Айниқса кенглиги 500 м ва чукурлиги 450 м тенг бўлган Чўртанга жарлигидаги шаршара, Супа текислиги туристик жиҳатдан катта эътиборга эга.

Бу боғ ҳудудида асосан Сангзор ва Зоминсув дарёси ҳавзалари жойлашган. Умуман богнинг гидрографик тармоқлари унчалик қалин эмас. Халқ боғининг умумий иқлими континентал ва қурғоқчил. Боғҳудудида Сангзор —1307 м, Кўлсой — 2100 м, Гуралаш — 2260 м ва Шаҳристон — 3200 м метеорологик ст-ялари жойлашган. Тоғолди ерларида йиллик ёғин миқдори 353 мм, баланд тоғларда 348 мм, ўрта тоғларда эса 405 мм га тенг, уларнинг 50—6 баҳор фаслига тўғри келади. Ҳавонинг йиллик ўртача нисбий намлиги 30 — 35% ташкил қилади, ўртача йиллик ҳарорат кўрсаткичи 21,7°—26,3° га тенг. Кўлсой, Шахристон пунктларида июнь ойининг ўртача ҳарорати 21,9°—9,9° га тенг.

Боғда тўқ кулранг, оч жигарранг, арча ўрмонзор тупроқлари, юқори тоғ яйлов, ўтлоқи-ботқоқи, ўтлоқи туп-роқлар турлари учрайди. Ўсимликлар дунёси дашт, арча ўрмонзорлари, тоғ ксерофитлари ва субальп поясларидан иборат. Арчазорлар боғ майдонининг 55% ташкил қилиб, 2000—3000 м баландликларда жойлашган. Бу ерда арчанинг зарафшон (қора арча), совур-арча ва туркистон арчалари турлари тарқалган. Боғ минтақаларида 400 ёшли ва ундан катта арчаларни учратиш мум-кин. Айниқса боғ ҳудудида доривор ўсимликларнинг 30 дан ортиқ тури, лолаларнинг кўплиги, мевали буталарнинг кенг тарқалиши эътиборга сазовор. Умумий ўсимликлар турлари сони 100 дан ортиқ. Боғда дарахтларнинг 8, буталарнинг 15 ва ўт-ўланларнинг 220 дан кўпроқ турлари учрайди.

Ҳайвонот дунёси боғнинг ландшафтига қараб мослашган, аммо уларнинг тарқалишида алоҳида чегара йўқ. Пастки тоғ ландшафтларида (400—2000 м) тулки, қуён, чўл бўриси, бўрсиқ, туркистон сассиқ кузани; ўрта тоғ ландшафтларида оқ тирнокли айиқ, ёввойи тўнғиз, тулки, қуён, бўри, баланд тоғларда айиқ, тўнғиз, ўрта осиё тоғ эч-киси, Северцев қўйи, оқ сувсар, си-ловсин; уй сичқони, ўрмон сичқони, арчазор сичқони, олмахон; қушлардан — чуғурчуқ, бургут, майна, сава, кўк қарға, зағизғон, сариқ чумчуқ, бул-бул, чуғурчуқ, бургут, улар, қирғий, укки, саъва, лойхўрак, кабутар бор. Зоминсув ва Сангзор ирмоқлари бўлган сойларда маринка ва шоҳ балиқлар кўп; илонлардан сариқ илон, сув илони, чипор илон, қалқонтум-шуқ илон, туркистон агамаси ва сув бақалари учрайди.

Абдушукур Хоназаров.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЕР
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты