ЗООХЛОРЕЛЛАЛАР (Zoochlorella) — турли умуртқасиз ҳайвонлар (инфузориялар, гидралар, ғовақтанлилар ва б.) танасида симбиоз яшайдиган бир ҳужайрали яшил сувўтларнинг умумий номи. Зоохлореллаларнинг ҳайвонлар билан бирга яша-ши ҳар иккала организм учун ҳам фой-дали; фотосинтез жараёнида 3. ишлаб чиқарган углеводларни ҳайвон истеъмол қилса, ўз навбатида, 3. ҳайвон ҳужайрасида яшаш ва кўпайиш учун зарур шароит топади.