ЗООХОРИЯ

ЗООХОРИЯ (зоо… ва юн. choreo — тарқатаман) — ўсимликлар меваси, уруғи, спораси ва б. нинг ҳайвонлар ёрдамида тарқалиши. 3. бир неча хилга бўлинади: эпизоохория — мева ва уруғларнинг ҳайвонлар танаси сиртига ёпишиб тарқалиши; эндозоохория — ўсимликлар меваси ва уруғини ҳайвонлар еганида уларнинг экскременти орқали тарқалиши; синзоохория — мева ва уруғларнинг қишда озиқ тўплайдиган ҳайвонлар орқали тарқалиши; мирмекозоохория — мева ва уруғларнинг чумолилар орқали тарқалиши; синзоохориянинг бир хили. Мева ва уруғларнинг тузилишида Зоохориянинг муайян усулига мосланиши пайдо бўлади. Мае, эпизоохорияда мева уруғлар сирти ёпишқоқ модда ёки турли хил илмоқчалар билан қопланган; эндозоохорияда мевалар этли ва серсув бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗООХОРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЧУМОЛИЛАР
ХИТОЙ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты