ЗОҒОРА БАЛИҚ (Cyprinus carpio) (сазан ) — карпсимонлар оиласига мансуб тур. Уз. 50—60 см (баъзан 1 м гача), вазни 1,8—4,5 кг (баъзан 16 кг ва ундан ортиқроқ). Оғзи бошининг пастки томонида. Сузгич қанотлари қизғиш товланиб туради. Орка ва анал сузгичларида биттадан тишли суяк нурлари, юқори лаби ва оғзи четларида бир жуфтдан мўйловлари бўлади. Ўрта, Қора, Азов, Каспий ва Орол денгизлари ҳамда Тинч океан ҳавзаларига қарашли даре ва кўлларда, шунингдек, Сирдарё, Амурдарё, Зарафшон ва Мурғоб дарёларида тарқалган. Ареал чегарасида Европа зоғора балиғи (С. с. carpio), орол зоғора балиғи (С. с. aralensis), амур-хитой зоғора балиғи (С. с. haematopterus) ва Вьетнам зоғора балиғи (С. с. viridiviolaceus) деб аталадиган 4 кенжа турдан иборат. Жан. денгизларга қуйиладиган дарёларда ярим ўткинчи гуруҳларни ҳосил қилади; ден-гизнинг даре қуйиладиган жойларида яшайди. Тухум қўйиш учун дарёга кўтарилади. 2—5 ёшида жинсий вояга етади. 98 мингдан 1,8 млн. гача увилдириқ ташлайди. Апр. — июль ойларида тухум қўяди. Елимсимон тухумлари ўсимликларга ёпишиб туради. Ёш балиқчалар, зоопланктон, вояга етган даврида бентосдати ўсимликлар ва ҳашаротлар личинкаси билан озикланади. Гўшти ширин ва серёғлигидан кўплаб овланади, сув ҳавзаларида боқилади. Хонакилаштирилган 3. б. карп дейилади.