ЗУЛКИФЛ — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Асл исми Бишр. Айюб (ас) нинг ўғли. Кайси қавмга пайғамбар этиб юборилгани ҳақида Қуръонда аниқ оят йўқ. Лекин баъзи ривоятларда румликлар иймон келтириб унга эргашганликлари нақл этилади. Бу қавм 3. дан узоқумр куришни Аллоҳдан сўрашни илтимос қилган, Парвардигор Зулкифлнинг дуосини кабул этиб, улар «ўзлари хохламагунча ўлмаслар, бунга сен ҳам кафил бўлгин» деган ваҳий келади. Бишр ўз қавмига бу башоратни етказди. Илохий ваҳийга ўзи кафил бўлди. Шу сабабли уни Зулкифл (кафолат соҳиби) деб атай бошлаганлар. Ирокда ал-Хилла яқинида одамлар 3. нинг қабри деб хисоблайдиган зиёратгоҳ бор. Бошқа жойларда ҳам 3. мақба-раси мавжудлиги, жумладан у Термиз яқинида дафн этилганлиги ҳақида ривоят қиладилар (қ. Зулкифл мақбараси).