ЗУННУНОВ Асқар (1915.17.1, Тошкент) — педагог-методист олим, пед. фанлари д-ри (1975), проф. (1978). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1968). Тошкент кечки пед. ин-тининг филол. ф-тини тугатган (1943). 1933 й. дан Тошкент ш., Тошкент ва Фарғона вилоятлари мактабларида ўқитувчи, илмий мудир, директор, Шаҳрисабз туман халқ маорифи бўлими мудири. 1961 й. дан Ўзбекистон Пед. фанлари и. т. интида илмий ходим, бўлим мудири, илмий котиб, директор ўринбосари, директор, 1994 й. дан бўлим мудири. 3. мактабларда ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси, миллий пед. тарихини урга-нишга дойр 30 дан ортиқ дарслик ҳамда қўлланмалар муаллифи. «Педагогика тарихи» дарелиги ҳаммуаллифи. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).