ЗУТНЕР (Suttner) Берта фон (асл фам. Кинская) (1843.9.6, Прага — 1914.21.6, Вена) — Австрия адибаси, жамоат арбоби. Ҳарбий оилада туғилган. Грузияда яшаган (1876—85). Шу ерда адабий фаолияти бошланган. «Бир қалб қомуси» (1883) асарини Onlot тахаллуси б-н эълон қилади. 3. Венага қайтгач, Тинчлик жамоати тузади (1891), замонасининг кўзга кўринган жамоат арбоблари, машҳур ёзувчилари билан алоқа ўрнатади. «Ваффен нудер!» («Die Watten nieder!», 1892—99) жур. нашр этган. «Йўқолсин қурол» (1889), «Мартанинг болалари» (1902) роман ларини, «Ёзувчининг ишқий саргузаштлари» (1888), «Азобкор шоҳ» (1899) асарлари ҳамда «Уруш ва унга қарши кураш» (1904), «Хотиралар» (1908) тўпламларининг муаллифи. Урушга қарши фаолияти учун Нобель мукофоти лауреати (1905) бўлган.