ЗУҲРО КАМАРИ (Cestus veneris) – пайпаслагичлар туркумига мансуб; та-роклилар тури. Танаси тасмасимон, тиниқ тусли; рангини ўзгартириш хусусиятига эга. Уз. 1,5 м гача. Оғиз тешиги танасининг ўртасида жойлашган. Тана-сида 8 та меридиан қатордан иборат тароқсимон пластинкаси бор. Улардан 4 таси бошқаларига нисбатан узун бўлиб, тана бўйлаб чўзилган. Пайпаслагичлари ёрдамида сузиб юради. Қоронғида ёруғ нур тарқатади. Тропик ва субтропик денгизларда тарқалган.