ЗЮСС

ЗЮСС (Suess) Эдуард (1831.20.8, Лондон — 1914.24.4, Вена) — австриялик геолог. Вена ун-тида геология проф. (1857—1901). Вена ФА президенти (1898—1911). Рейхстрат аъзоси (1873 й. дан). Альп тоғлари, Ломбардия ботиқлиги, Апеннин тоғларининг геологик тузилиши ва тектоникасини ўрганган. «Альп тоғларининг ҳосил бўлиши» (1875) илмий асарида тоғликларнинг ҳосил бўлиши тўғрисидаги фикрларни контракция назарияси асосида ривожлантирди. 3 жилдли «Лик Земли» («Ернинг кўриниши»; 1883—1909) асарида 20-а. бошларигача турли мамлакатларда олиб борилган барча регионал тадқиқотларни тўплаган ва Ер пўстиклт материк қисмларидаги тузилиши ва ривожланиши тўғрисидаги фикрларни умумлаштирган. 3. нинг бу асари геол. нинг турли соҳаларини ривожланишида муҳим роль ўйнаган. 3. нинг назарий фикрлари ҳозиргача геол. да сақланиб қолган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗЮСС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ГЕОЛОГИЯ
ИТАЛИЯ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты