Шароф Рашидович Рашидов (1917-1983) – Ўзбек ССР давлат арбоби ва совет партияси аъзоси. 1939 йилдан Совет Иттифоқи Партияси аъзоси. Ўзбек ССР Коммунистик Партиясининг биринчи котиби, Совет Иттифоқи Коммунистик Партиясининг Марказий ижроиясининг номзод аъзоси. Социолистик меҳнат қаҳрамони (1974 йил, 1977 йил). Ўзбек ёзувчиси.
Самарқанддаги Ўзбек давлат университетининг филология факультетини (1941), Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ҳузуридаги Умумиттифоқ партия мактабини (Олий партия мактаби) (1948, сиртдан) тамомлаган.1935 йил Жиззах педагогика техникумини тамомлаб, ўрта мактабда дарс берган. 1937-1941 йиллар “Ленин йўли” номли Самарқанд вилоят газетаси масъул котиби, масъул муҳаррир ўринбосари, муҳаррири.
1941-1942 йиллар Совет армияси таркибида, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Ярадор бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилади. 1943-1944 йиллар “Ленин йўли” газетаси муҳаррири. 1944-1947 йиллар Ўзбекистондаги Самарқанд вилоят қўмитаси Коммунистик Партияси котиби. 1947-1979 йиллар “Қизил Ўзбекистон” республика газетасининг масъул котиби.
Рашидовнинг илк шеърий тўплами “Ғазабим” номи остида 1945 йил нашрдан чиққан. Трилогиясининг биринчи қисми, яъни “Ғолиблар” романида (1951) йирик ерлар учун халқнинг кураши акс этган. Ҳамид Олимжоннинг Ойқиз романининг қаҳрамони туман қўмитаси раиси Жўрабоевнинг котиби – муҳандис Смирнов. “Бўрондан кучли” романида (1958) ҳам худди шу қаҳрамонлар тасвирланган. Феъл-атворлар тўқнашуви, ғоялар можароси ва дунёқарашлар янада чуқурлашди. “Балоғат” (1971) романида қаҳрамонларнинг тадрижий ривожи якунланади. “Қудратли тўлқин” (1964) романи Улуғ Ватан уруши йиллари фронт ортидаги совет одамларининг қаҳрамонликларига бағишланади. “Кашмир қўшиғи” (1956) номли ўйчан қиссасида ҳинд халқининг озодлик учун кураши акс этган.
1950 йил Рашидов “Тарих ҳукми” номли публицистик мақолалар тўпламини чоп эттиради, 1967 йил эса “Дўстлик байроғи” китоби чиқади. Рашидовнинг танқидий мақолалари совет адабиётининг долзарб мавзуларига бағишланади.
1959 йил 14 март куни Ўзбекистон Коммунистик партиясининг Марказий Қўмитасининг Олий судидаги қизғин муҳокамалардан сўнг Шароф Рашидов биринчи котиб лавозимига сайланади.
Мазкур лавозимда Рашидов Марказ томонидан етказилувчи буйруқларни камайтиришга ҳаракат қилган, ҳом-ашё ва керакли ресурсларни етарли даражада ажратилишига муваффақ бўлган. Кўплаб муҳим иншоотларнинг қурилиши, Мирзачўл, Қарши, Жиззах, Ёзявон, Сурхон-Шеробод каби чўлларининг ўзлаштирилиши унинг исми билан боғлиқ. Мазкур ерлар ободонлаштирилиб, пахта плантациялари, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирила бошлади. 1956 йилга қадар Мирзачўл аҳолисининг сони 1,5 мингдан 2000 нафаргача ошди. Буларнинг барчаси узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли иқтисодий сиёсатнинг натижаси эди. Кечаги қўриқ ерлар бугун ҳам мустақил Ўзбекистон учун хизмат қилишда давом этмоқда.
1960 йилдан эътиборан, Рашидов СССРнинг халқаро сиёсатида фаол иштирок эта бошлайди. Шундай қилиб, 1962 йил Кариб ороллари инқирози пайтида совет вакиллари таркибида Фидел Кастро билан музокаралар олиб борган. Командант ва Рашидов ўртасида кўп йилларга дўстона муносабатлар пайдо бўлади.
Рашидов даврида Ўзбекистоннинг халқаро салоҳияти ўсади. 1966 йили Тошкентда Ҳиндистон Бош вазири Лал Баҳадур Шастри ва Покистон президенти Муҳаммад Аюбхон ўртасида Вазирлар Кенгаши Раиси Алексей Косйгиннинг воситачилигида музокаралар бўлиб ўтади. Шараф Рашидов ушбу музокараларни тайёргарлигида фаол иштирок этган. Натижада, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қонли урушни тугатилиши ҳақидаги машҳур “Тошкент декларацияси” имзоланган.
1966 йил санаси Тошкент тарихида вайронгарчилик ер қимирлаши воқеаси билан муҳрланиб қолган, бироқ, шаҳар бу ҳодисани ғалаба билан енгди: янги бинолар қад ростлади, туманлар барпо этилди, Ўрта Осиёдаги биринчи Тошкент метрополитени қурилди.
Шараф Рашидов Ўзбекистон аҳолисини тиклаш билан бирга, бутун совет халқини, асосийси, СССР раҳбариятини сафарбар этишга муваффақ бўлди. Биринчи силкинишлардан сўнггина Тошкентга тезлик билан Брежнев ва Косыгинлар етиб келишган, сўнгра, Совет Иттифоқининг барча республикаларининг оммавий қурилиш гуруҳлари келишни бошлаган. Шаҳар марказидан аҳоли яшаши учун чодир шаҳарчалар ташкиллаштириш учун армия ҳизматда бўлган.
Вайронага айланган шаҳарни тиклашга бўлган ҳаракатни ҳеч бир мамлакат хали кўрмаган эди. Шаҳарда янги аҳоли туманлар пайдо бўлди: Чилонзор, Сергели, Юнусобод, Қорақамиш. Пахса уйлардан бутунлай воз кечилди. Ҳукуматнинг қарори билан, уларнинг ўрнида кўпқаватли уйлар қад ростлади. Тошкент 3,5 йил ичида бутундай тикланди.
Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан, 1968-1970 йиллар Тошкент метрополитенининг қурилиши бошланиб, узунлиги 12,2 км.ни ташкил қилувчи, тўққизта бекатга эга бу ерости йўлининг очилиши 1977 йил бўлиб ўтди. Қизиқарли факт – бугун Тошкент метрополитенининг ҳеч бир бекати қурилиш ишлари тепасида бош-қош бўлиб турган бу буюк инсон номи билан аталмаган.
Мамлакатда нафақат шаҳарнинг таъмирланиши, балки, халқ хўжалигининг йирик қурилиш обьектларининг қурилиш ишлари ҳам амалга оширилган. Тошкент марказида 1969 йил, собиқ ТуркВО штабида С. П. Королева номидаги Ой ва Марснинг илмий аэрокосмик тадқиқотлари бўйича ОКБ филиали ташкил этилиб, кейинчалик “Ўзбеккосмос” номини олган.
Ўзбекистон Шарқнинг саноат марказларидан бирига айланган. Тошкент авация заводи (ТАПОиЧ) дунёдаги энг йирик корхоналар бешталигидан жой олган. Бу ерда йилига 60 дан зиёд йирик ҳарбий-транспорт ва фуқаролик самолётлари чиқарила бошлаб, Европа давлатларининг йирик авиация уюшмалари билан таққослана олган.
Тошкент трактор заводи йилига 21 мингдан зиёд тракторлар ишлаб чиқарган, “Ташселмаш” – йилига 10 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ишлаб чиқарган.
2017 йил Рашидов таваллудининг 100-йиллиги кенг нишонланди. Жиззахда Шароф Рашидовнинг уй-музейи ташкил этилиб, ҳайкали ўрнатилди, унинг хотирасига аталган “Халқнинг атоқли ўғлони” номли хотира китоби, шунингдек, Рашидовнинг сара асарлар тўплами нашр этилди.