Пирмуҳаммедов Раҳим

Пирмуҳаммедов Раҳим – ўзбек совет актёри, Ўзбекистон халқ артисти (1967).

1896 йил 20 декабрда Тошкентда туғилган.

1918 йилдан Самарқанд, Наманган театрлари актёри, сўнгра Карл Маркс номидаги театр актёри.

1923-1927 йиллар Тошкентда бир қатор театр жамоаларини ташкил этган. Ҳамза номидаги Ўзбек театрида ишлаган.

Омск вилоят театрини ташкиллаштириб, унинг бадиий раҳбари бўлган.

Кейинроқ Самарқанд ва Наманган вилоят театрларига раҳбарлик қилган.

1927 йилдан кинода, “Ўзбекфильм” киностудияси актёри.

1930 йил Москвада драма студиясини якунлайди, кейин Ҳамза номидаги театрда ишлайди (Тошкент). 20-йиллар охиридан Пирмуҳаммад ижоди асосан, ўзбек киноси билан боғлиқ бўлиб, кўплаб роллар ижро этган, жумладан, “Равот қашқирлари”да (1927) Акромхон, “Қасам”да (1937) Раҳим милициячи, “Насриддин саргузаштлари”да амир айғоқчиси, “Уйқусиз йўл”да Табиб (1947), “Насриддин саргузаштлари”да Соқолсиз (1947), “Ўғлонлар олға юришади”да Икром (1959), “Атиргуллар гуллаганда”да ошпаз Иброҳим (1960), “Ҳамза”да Ғиёсхўжа (1961), “Сен етим емассан”да порахўр ғазначи (1963), “Икки қалб достони”да Эгри амир (1968) ва бошқалар.

1969 йил “Ўзбекфильм”да Раҳим ака Пирмуҳамедовга бағишланган “Актёр” номли ҳужатли фильм яратилган.

Мукофот ва унвонлари

  • Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган артист (1939)
  • Ўзбек ССР халқ артисти (1948)
  • СССР халқ артисти (1967)
  • “Ҳурмат белгиси” иккита ордени
  • “Буюк хизматлари учун” ордени (Ўзбекистон) (2003 – вафотидан сўнг)
  • Медаллар

Ҳаётдан 1972 йил 16 февраль куни Тошкентда вафот этган. Чиғатой қабристонига дафн этилган.


Кирилл алифбосида мақола: Пирмуҳаммедов Раҳим ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты