Собир Бобойев Ўзбекистонда профессионал мусиқа санъатининг шаклланиши ва ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли бастакор, мусиқа санъатининг толмас ташкилотчиси ва устоз мураббийсидир. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони ва қатор орден, медаллар билан тақдирланган.
Ўзбекистонда профессионал мусиқа санъатининг шаклланиши ва ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли бастакор, мусиқа санъатининг толмас ташкилотчиси ва устоз мураббийси Собир Бобойев 1920 йилда Тошкентда туғилган. Катта истеъдод соҳиби эканлигини талабалик давридаёқ намойиш этган бўлажак бастакорнинг ноёб хислатини сезиб, Тошкент Давлат консерваториясининг 5-курс талабасини 1948 йилда Ўзбекистон композиторлар уюшмасига раис этиб сайлайдилар. Бу бўлажак бастакорга бўлган жуда катта ишонч ва умид эди.
У бу ишончга осонликча эришмади. Отасидан эрта етим қолиб, болалар уйида тарбияланди, жуда эрта мусиқа санъатига меҳр қўйди. Тақдир уни улкан мусиқа арбоби, профессор Е. Е. Романовскийга учраштирди.
Устоз ёш шогирдидаги катта қобилиятни сезиб, билим олишга даъват этди ва натижада у Тошкент Давлат консерваториясига ўқишга кириб, композиторлик факультетида, профессор Б. Б. Надеждин синфида таълим ола бошлади. Консерваторияни тугатган йили, 1949 йилда бир актли «Зумрад» операсини ёзиб тамомлади.
С. Бобоев 50-йилларда ўзбек халқ асбоблари оркестри учун «Байрам увертюраси»ни ёзди ва бу асар1951 йилда Москвада бўлиб ўтган ўзбек адабиёти ва санъати Декадасида муваффақиятли равишда ижроэтилди.
1955 йилда Р. Бобожон матни асосида пахтакорлар ҳақида 4 қисмли «Пахта байрами» контатасини,1958 йилда «Байрам кунида» номли симфоник поэмасини, сўнг Ш. Саъдулла ва 3. Фатхуллинларнинг «Ватан ишқи» мусиқали драмасига мусиқа ёзди.
С. Бобоев фақат саҳнавий мусиқа асарлари яратиш билан чегараланиб қолмай, қатор симфоник, вокал-симфоник, лирик романслар ва қўшиқлар, хорлар ёзди, халқ қўшиқларини қайта ишлади.
Мусиқа тилининг оригиналлиги ва янгилиги, ёрқин эмоционаллиги ҳамда қисқалиги жиҳатидан унинг «Ёр кетди», «Қалб», «Мерос» каби романслари алоҳида ажралиб туради.
С. Бобоев 1948-1955 йилларда Ўзбекистон композиторлар уюшмаси раиси, 1960-1965 йилларда Ўзбекистон композиторлар уюшмаси бошқаруви аъзоси, 1966-1969 йилларда Самарқанд Опера ва балет театри директори, кейинчалик Ўзбек Давлат филармониясининг бадиий раҳбари вазифаларида ишлади.
С. Бобойев 50-йилларда ўзбек халқ асбоблари оркестри учун «Байрам увертюраси»ни ёзди ва бу асар1951 йилда Москвада бўлиб ўтган ўзбек адабиёти ва санъати Декадасида муваффақиятли равишда ижроетилди.1955 йилда Р. Бобожон матни асосида пахтакорлар ҳақида 4 қисмли «Пахта байрами» контатасини,1958 йилда «Байрам кунида» номли симфоник поемасини, сўнг Ш. Саъдулла ва 3. Фатхуллинларнинг «Ватан ишқи» мусиқали драмасига мусиқа ёзди.
1961 йилда К. Яшин либреттоси асосида яратган «Ҳамза» операси А. Навоий номидаги Опера ва балет театрида муваффақиятли равишда саҳналаштирилди. Болалар учун ёзган «Ёрилтош» операси 1969 йилда Самарқанд, 1970 йилда Тошкент опера театрларида саҳналаштирилди.1973 йилда Ш. Саъдулла ва 3. Фатхуллинларнинг «Ватан ишқи» мусиқали драмаси асосида янги опера асарини ёзди ва шу йили бу асар Самарқанд опера театрида саҳна юзини кўрди.
С. Бобойев фақат саҳнавий мусиқа асарлари яратиш билан чегараланиб қолмай, қатор симфоник, вокал-симфоник, лирик романслар ва қўшиқлар, хорлар ёзди, халқ қўшиқларини қайта ишлади. Мусиқа тилининг оригиналлиги ва янгилиги, ёрқин эмоционаллиги ҳамда қисқалиги жиҳатидан унинг «Ёр кетди», «Қалб», «Мерос» каби романслари алоҳида ажралиб туради. Бастакор қайта ишлаган «Тановар-1», «Боғ сайлига» ўхшаш қатор халқ қўшиқлари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда.
Ижодий биографиясида жамоат арбоблик фаолияти катта ўрин тутган С. Бобойев 1948-1955 йилларда Ўзбекистон композиторлар уюшмаси раиси, 1960—1965 йилларда Ўзбекистон композиторлар уюшмаси бошқаруви аъзоси, 1966—1969 йилларда Самарқанд Опера ва балет театри директори, кейинчалик Ўзбек Давлат филармониясининг бадиий раҳбари вазифаларида ишлади.
С. Бобойевнинг серқирра ва сермазмун ижоди, жамоагчилик фаолияти 1967 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони ва қатор орден, медаллар билан