Шоир, драматург, таржимон Рамз Бобожон 1936 йилдан ижод қила бошлаган. Шоирнинг «Қадрдон дўстлар» достони уруш ва ундан кейинги даврдаги қардош халқлар дўстлигини кўрсатишга бағишланган. Рамз Бобожон 1987 йили «Ўзбекистон халқ шоири» унвонини олишга сазовор бўлган. Истиқлол даврига келиб «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Шоир, драматург, таржимон Рамз Бобожон 1921 йил Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. Техникумни тугатиб, таълим ва тарбияга эга бўлиб, Тошкент Давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетига кириб ўқиди.
1939-1948 йилларда ёшлар газетасида дастлаб бўлим бошлиғи, сўнг муҳаррир, Ўзбекистон Давлат нашриёти ва радио комитетда муҳаррир бўлиб ишлади.
Республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи, котиб, «Ватан» жамиятида раҳбар лавозимида фаол меҳнат қилди.
Драматургиямиз тараққиётида ҳам Рамз Бобожоннинг ўзига яраша хизматлари бор.
Рамз Бобожонни адабиёт шинавандалари фақат шоир ва драматург сифатида эмас, балки таржимон сифатида ҳам биладилар. У А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.А.Некрасов, А.А.Твардовский ва бошқа рус шоирларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Рамз Бобожон 1987 йили «Ўзбекистон халқ шоири» унвонини олишга сазовор бўлган.
Рамз Бобожон 1936 йилдан ижод қила бошлаган. Шу вақтгача «Шеърлар» (1939), «Ҳадя» (1940), «Олтин камалак» (1949), «Водий бўйлаб» (1949), «Танланган асарлар» (1958), «Севги сирлари» (1963), «Сенга, севгилим» (1969), «Биринчи парвоз» (1980), «Муҳаббатга таъзим» (1980) ва «Сенинг меҳринг» (1996) каби бир неча шеърлар тўпламини ва «Сайланма»ларини нашр эттирди.
У 1961 йилда «Тоға ва жиянлар» комедиясини яратди. «Лўлилар» пьесаси Москва театрларида намойиш қилинди. Қолоқ шахслар кескин фош этилган «Инсу жинс ёки тирик мурдалар» (1972) комедияси ҳам мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Драматургнинг, айниқса, «Юсуф ва Зулайҳо» (1981) драмаси томошабинлар ва кенг китобхонлар олқишига сазовор бўлди.
2008 йилда вафот этди.