Жонрид Абдуллахонов асарларида ўтган асрнинг 70-80-йилларидаги мустабид тузумнинг сўнгги кўринишлари-ю, унинг чиркин иллатлари рўйи рост кўрсатиб берибгина қолмай, истиқлол учун жон бериб, жон олиб курашган ватанпарвар ўғил-қизларнинг ёрқин, қаҳрамонона кўринишларини умумлаштирган. Адабиётимизга 50-йилларда бир гуруҳ истеъдодли ёш ижодкорлар кириб келган. Улар орасида Жонрид Абдуллахонов ҳам бўлиб, у 1929 йили Наманганда, оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келган.
Бешафқат уруш унинг мурғак тақдирига ҳам ўз чангалини солган. Аввалига онаси Шаҳрибону ҳамшира сифатида фронтга кетиб, йил ўтмай, ундан қорахат келган. Кўп ўтмай отаси Муҳиддин Абдуллахонов жангга кетиб, қайтмаган.
Бор-йўғи 14 ёшга кирган Жонрид тақдир сўқмоқларидан ўтиб, Намангандан Тошкентга пиёда йўл олди. Сафар таассуротлари, одамлар билан учрашув оз бўлса ҳам унинг дардига малҳам бўлди.
Жонрид Сталинград атрофида 1942 йил октябрь ойида ном нишонсиз йўқолиб қолади. Фақатгина 2008 йилда Польшанининг Қизил Хож жамияти томонидан у ҳақидаги аниқ маълумотларни ошкор этилади.У немисларга тегишли совет аскарларини асрда сақлаш «Беньяминув» лагерида 1943 йилнинг март ойида вафот этгани ҳамда Варшава яқинидаги Бялобжеги қишлоғига дафн этилгани тўғрисида маълумотлар аниқланган.
Онаси - Абдуллаханова Шахрибану ўқитувчи бўлиб ишлаган. У 1943 йили вафот этган.
У биринчи шеърларини ўн икки ёшида Наманган шаҳридаги «Ленин болалари» («Дети Ленина») ҳамда «Ударник» газеталарида чоп қилган.
У 14 ёшида отасининг ном нишонсиз йўқолганини ва онасининг вафотини эшитиб, Тошкент шаҳрига бош олиб кетади. Ўзбек Республикаси радио каналида “Пионер эрталиги” номли дастурда сухандонлик қилади.
Жонрид Абдуллахонов аввал Ўрта Осиё давлат университетининг "Журналистика" факультетини, сўнг Москвадаги "Олий адабиёт" курсини тугатди. Бир томондан, Ойдин, Саид Аҳмад, Ҳамид Ғулом, Ҳаким Назир, Туроб Тўла, иккинчи томондан, Константин Паустовский, Степан Злобин каби адиблар унга устозлик қилдилар. Радио ва телевидениедаги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги ижодий муҳит унинг ёзувчи бўлиб шаклланишида мактаб вазифасини бажарди.
Ёзувчи Жонрид Абдуллахонов ҳамон ижодий изланишда, ҳамон янги-янги ниятлар билан яшамоқда.
Жонрид Абдуллахонов шу тарзда адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига кириб келди. Кўп ўтмай унинг «Мактабдошларим» (1952) номли биринчи шеърий тўплами, «Ҳикоялар» (1956), «Тўйга келинглар» (1960), «Тонг ёришган соҳилда» (1962) каби ҳикоялар тўпламлари нашр этилди. Уларнинг деярли ҳаммасида ёшларнинг, тенгдошларининг ҳаёти, муҳаббати, ташвиш ва интилишлари ўз ифодасини топди. Унинг «Гулчеҳра» (1962) қиссаси йўл ҳақида, қурилиш-бунёдкорлик ҳақида эди. Адибнинг биринчи йирик эпик асари - «Йўл» (1964) романи ҳам худди шу ҳақда ҳикоя қилади. Шундан сўнг муаллифнинг кетма-кет «Борса-келмас» (1-2 китоб, 1978-1980), «Хонадон», «Суиқасд» (1991) каби романлари чоп этилади.
«Тўфон» ишчилар синфи ҳаётидан ҳикоя қилса, «Борса-келмас» романида Орол муаммоси, она табиат муҳофазаси масалалари ўз ифодасини топган. «Суиқасд» романида эса меҳнаткашларнинг ҳаққига хиёнат қилган, жамиятни маънавий-иқтисодий инқирозга олиб келган юлғич, порахўр ва кўзбўямачиларнинг афт-башараси фош этилган.
Худди шундай ҳолат адибнинг «Тергов» (2000) романининг ҳам мағзига сингдириб юборилган. Роман саргузашт характерида бўлса-да, реал тарихий ҳақиқат кўрсатиб берилади. Ёзувчи асарда бу давр иллатларини фош этибгина қолмай, истиқлол учун жон бериб, жон олиб курашган ватанпарвар ўғил-қизларининг ёрқин, қаҳрамонона кўринишларини умумлаштирилади. Адибнинг «Оҳ, ўша кўзлар» (2002) тўпламида сўнгги йилларда яратган ҳикоялари ва хотиралари ўрин олган.
1954 йилда у ўқишни тугатади. Кейин узоқ йиллар мобайнида Ўзбек радио ва телевидениесида адабиёт бўлимида бош муҳаррир, Ўзбекистон “Ёзувчилар уюшмаси” аъзоси, Ўзбек ССР маданият вазирлиги бош мутахассиси лавозимларида фаолият кўрсатган.
1976 йилдан 1982 йилга қадар Ўзбек СССР Адабиёт фонди директори(Литфонд СССР).
1956 йилдан 1991 йилга қадар СССР “Ёзувчилар уюшмаси” аъзоси
1960 йилда А.М.Горький номидаги Адабиёт институтида олий адабиёт курсини тамомлаган.
1964 йилда СССР тарихида биринчи марта унинг қаламига мансуб “Азизахон”(реж. М.Мухамедов) сценарийсии асосида телефильм суратга олиниб, фильм марказий телеканалларда эфирга узатилган, кейинчалик Ленинград ва Киев телеканалларида ҳам эфирга кетган.
“Ураган“ (“Довул”) романи учун у ВЦСПСтанлов уюшмаси лауреатива СССР “Ёзувчилар уюшмаси”нинг энг яхши пролетариат асари учун тақдирланган.
У шунингдек «Оловкалблар»(«Огненные сердца») энг яхши драматик асари Республика танлови лауреати ҳисобланади.
Меҳнат шуҳрати ордени билан ҳам тақдирланган.
Оилали, Икки ўғил, тўрт набирали. Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.
Джонрид Абдуллахонов шу тарзда адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига кириб келди. Кўп ўтмай унинг «Мактабдошларим» (1952) номли биринчи шеърий тўплами, «Ҳикоялар» (1956), «Тўйга келинглар» (1960), «Тонг ёришган соҳилда» (1962) каби ҳикоялар тўпламлари нашр этилди. Уларнинг деярли ҳаммасида ёшларнинг, тенгдошларининг ҳаёти, муҳаббати, ташвиш ва интилишлари ўзи фодасини топди. Унинг «Гулчеҳра» (1962) қиссаси йўл ҳақида, қурилиш-бунёдкорлик ҳақида эди. Адибнинг биринчи йирик эпика сари - «Йўл» (1964) романи ҳам худди шу ҳақда ҳикоя қилади. Шундан сўнг муаллифнинг кетма-кет «Борса-келмас» (1-2 китоб, 1978-1980), «Хонадон», «Суиқасд» (1991) кабироманлари чоп этилади.
60 йилларда «Труд» газетасида чоп этилган «Друг ли нам Джайхун» мақоласида орол денгизига қуйилувчи сувлардан самарали фойдаланилмаса, денгиз борган сари сатҳи тушиб кетиши ва қуриб бориши ҳақида айтилган ҳамда ўша йилларда орол денгизининг сувга мўл бўлганлиги таъкидланган. Ушбу мақола ўша даврларда фаолият юритган Ўзбекистондаги партияни ҳам чуқур хавотирга солган. Кейинчалик Джонрид Абдуллаханов ўзиинг «Барса Кельмес» романида юқоридаги мавзуга яна қайтган.
«Тўфон» ишчилар синфи ҳаётидан ҳикоя қилса, «Борса-келмас» романида Орол муаммоси, она табиат муҳофазаси масалалари ўзи фодасини топган. «Суиқасд» романида эса меҳнаткашларнинг ҳаққига ҳиёнат қилган, жамиятни маънавий-иқтисодий инқирозга олиб келган юлғич, пора хўрвак ўз бўямачиларнинг афт-башарасифош этилган.
Худди шундай ҳолатадибнинг «Тергов» (2000) романининг ҳам мағзига сингдириб юборилган. Роман саргузашт характерида бўлса-да, реал тарихий ҳақиқат кўрсатиб берилади. Ёзувчи асарда бу давриллатларини фош этиб гина қолмай, истиқлол учун жон бериб, жон олиб курашган ватанпарвар ўғил-қизларининг ёрқин, қаҳрамон она кўринишларини умумлаштирилади. Адибнинг «Оҳ, ўша кўзлар» (2002) тўпламида сўнгги йилларда яратган ҳикоялари ва хотиралари ўрин олган.
Библиография
“Йўл” Романи – Тошкент, Санъат адабиёти нашриёти, 1964й.
“Дорога”(“Йўл”) романи, М.Мирзамухаммедов таржимаси – Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1967й.
“Моҳидил” романи - «Шарк Юлдузи» («Звезда Востока») журналининг учта сонида босилган, 1967 й.
«Тўфон» романи - Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1968й.
“Ураган“ (“Довул”) романи, Ю.Смирнов таржимаси – Москва, Профиздат, 1975 й.
«Борса-Келмас»(“Уходя, не возвращайся”) роман-трилогияси, Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1978й.(1984 қайта нашр этилган)
«Борса-Келмес» роман-трилогияси, Б.Ресков таржимаси – Москва, Советский писатель (“Ёзувчилар уюшмаси”), 1981 й.
«Хонадон»(“Дом”)романи - Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1988й.
“Родня”(“Қариндош”) романи, Б.Ресков таржимаси - Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1989й.
“Орият”(«Совесть и честь») романи – Тошкент, “Ёш гвардия” нашриёти, 1990 й.
«Суикасд» («Покушение») романи — Тошкент, "Ёзувчи" нашриёти, 1991 й.
«Тергов» («Дознание») романи – Тошкент, “Шарқ” нашриёти, 2000 й.
«Хаётабадваслайёмидир»- («Жизнь-это праздничные встречи») романи -Тошкент, «Янги асравлоди» нашриёти,2004 й.
«Таркидунё» («Отрекшийся от мира») роман-хроникаси – Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2009 й.
Икки томли танланма асарлар - Тошкент, Ғафур Ғўлом нашриёти, 1982-1984й.
«Чудесные минуты»(“Мўжизали онлар”) ҳикоясиБ.Пармузинтаржимаси – Тошкент, санъат адабиёти, 1960 й.
“Афсонагатенгумр” («Жизнь, похожая на легенду») ҳикояси – Тошкент “Янги аср авлоди” нашриёти, 2004 й.
«Повесть об упрямой девушке» (“Бетга чопарқиз ҳикояси”)ҳикоясиГ.Марьяновский таржимаси – Тошкент “Ёш гвардия” нашриёти 1974 й.
«Туйгакелинглар»(“Приходите на свадьбу”) ҳикоялар тўплами - Тошкент санъат адабиёти, 1960 й.
«Гульчехра» ҳикоялартўплами – Тошкент, “Ёш гвардия” нашриёти, 1962 й.
«Ох, ушакузлар!» («О, эти глаза!») ҳикоялар тўплами – Тошкент, Ғофур Ғулом нашриёти, 2002 й.
“Мактабдошларим”(«Мои школьные друзья») шеърлар тўплами –Тошкент, санъат адабиёти нашриёти, 1954 й.
Данила Гранинанинг «Искатели»(«Изловчилар») романини ўзбекча таржимаси – Тошкент, санъат адабиёти нашриёти 1960 й.
Аббат Превонинг «История кавалера де Грие и Манон Леско» «Кавалер де Гриева Манон Леско киссаси»») романини ўзбекча таржимаси – Тошкент, «Всемирная литература», “Умумжаҳон адабиёти” журнали, 1999 й. NN 1-2
Аббат Превонинг «История одной гречанки»(«Юнон кизинингкисмати») романини ўзбекча таржимаси – Тошкент, «Всемирная литература», “Умумжаҳон адабиёти” журнали, 2007 й. NN 6-7.