Абдуллахон I

Абдуллахон I (15-а. охири — 1490 -1540, Самарқанд) — Мовароуннаҳр (Бухоро) хонлигининг Шайбонийлар сулоласи ўзбек ҳукмдори (1540 й. март—сентябрь ойларида 6 ой ҳукмронлик қилган). Абдулхайрнинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли.

Абдуллахон I кўп йиллар давомида Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган (тахминан 1514—40 й. март). Убайдуллахон вафот этгач (1540 й. март), Бухоро хонлиги қисқа муддат 3 қисмга бўлинган даврда Самарқандда ҳукмронлик қилган. Абдуллахон I Самарқандда Регистон яқинидаги Чиҳил (Чил) Духтарон қабристонида дафн этилган. Унинг вафотидан сўнг самарқанддаги шайбонийлар тахтига укаси Абдуллатифхон ўтирган.

Абдуллахон I 1540 йил 14 сентябрда Самарқанда вафот этган ва отаси ёнига Самарқандаги мақбарага дафн қилинган. Мақбара хозирги кунларгача етиб келмаган, унинг қолдиқлари 1930 йилда буткул йўқ қилинган.


Кирилл алифбосида мақола: Абдуллахон I ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
БУХОРО ХОНЛИГИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
САМАРҚАНД


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты