Даулетов Абатбай Даулетович

Даулетов Абатбай Даулетович – совет ва ўзбек филологи, Фанлар академияси академиги.

1942 йил 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилган. Абатбай Даулетов 1964 йили Қорақалпоғистон давлат педагогика институтини тугатиб шу ерда иш фаолиятини бошлайди. Кейинчалик Ленинград давлат университетини 1972 йил битириб, шу йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Абатбай Даулетов “Қорақалпоқ адабий тилининг замонавий товушлари қатори” номли докторлик диссертациясини 1992 йилда ёқлаган.

Олим ўнлаб йиллар давомида Қорақалпоқ давлат университетида дастлаб доцент, профессор, кафедра мудири ва факультет декани вазифаларида ишлади. У Қорақалпоқ адабий тилининг ўзига хос жиҳатлари бўйича кўплаб тадқиқотлар қилди, юқори малакали шогирдлар етиштирди.

Унинг қўли остида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари ҳимояга чиқишган.

У Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган арбоб унвони билан ҳам тақдирланган.

2015 йил 7 апрелда вафот этган.


Кирилл алифбосида мақола: Даулетов Абатбай Даулетович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты