Қобилова Зиёда Ўткировна

Зиёда Ўткировна Қобилова — қўшиқчи ва актриса, кўпроқ Зиёда таҳаллуси билан машҳур. Ёшлигидан ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини куйлашни хуш кўрган. Мактабни битиргач, Ҳамза номидаги мусиқали коллежда ўқиган.

Ўзбекистондаги “Йил қўшиғи — 2014” танловида “Севади мани ёрим” қўшиғи энг сара қўшиқлар 20 талигидан жой олади.

Ўзбек ва инглиз тилларида куйлайди. Ўзбекистондан ташқарида Руслананинг Wild Dances қўшиғига биноан шуҳрат қозонади.

Зиёда, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қатор драматик фильмларида ҳам суратга тушади.

Зиёда ўз ижодида оммабоп жаҳон хитларидан фойдаланганлиги боис, кўпинча танқид остига тушади. Аммо қўшиқчи бунга эътибор бермай, ўз ижодида жаҳон хитларидан фойдаланишда давом этади. Бундан ташқари, ўз ижодида Руслана ва Бритни Спирс қўшиқларининг куйларидан фойдаланувчи ягона ўзбек қўшиқчиси. Шу йўсинда давом этаркан, ўзбек тили бошқа тиллардан кам эмаслигини исботлайди. Унинг ижросидаги “Хаттуба” қўшиғи энг машҳур шарқ қўшиқлари жаҳон коллекциясидан жой олади. Зиёда жасурликда унга тенги йўқлигини исботлайди. Ахир, “Али бобо ва қирқ қароқчи” ўзбек-ҳинд кинофильмидаги машҳур қўшиқни куйлайди. Зиёда ушбу оташин қўшиқни маромига етказиб куйлай олган.


Кирилл алифбосида мақола: Қобилова Зиёда Ўткировна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
Bon Jovi - One Wild Night
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты