Обиджонов Анвар

Анвар Обиджон – ўзбек журналисти, болалар шоири, фантаст ёзувчи, киносценариячи ва драматург. 1998 йил «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонига сазовор бўлган.

Таржимаи хол

Анвар Обиджон Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида 1947 йилнинг 25 январида оддий хизматчи оиласида таваллуд топган.

1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) журналистика факультетини сиртдан тамомлайди. 1981 йилдан бошлаб у Тошкентга келиб, «Ёш гвардия» нашриёти, «Ёш куч», «Муштум», ойномаларида фаолият кўрсатди.

«Чўлпон» нашриётининг бош муҳаррири бўлган. Ҳозирда ўзбек телевидениесида муҳаррир бўлиб ишлайди.

Илк ижод намуналари 1974 йилдан нашр қилина бошлаган. Ўзбек тилида ижод қилган. Еттинчи синф ўқувчиси Аламазон ва унинг дўстлари ҳақидаги қизиқарли саргузаштлардан сўзловчи “Аламазон ва унинг саргузаштлари” (1983 йил рус тилига таржима қилинган) номли илмий-фантастик қиссаси орқали машҳур. Шунингдек, “Даҳшатли Мешполвон” (1991) номли болалар фантастик ҳикоялар туркумини нашрдан чиқарган.

Асарлари

  • Аламазон ва унинг саргузаштлари

“Қиссамнинг бош қаҳрамони ҳар бирингизга ўхшаган шўх, шум бола, дўстларим. Сабаби, аввалам бор, ҳар бирингизнинг ҳаётингизда турли-хил ажойиб ва ҳайратланарли ҳодисалар содир бўлишини истайсиз. Ҳақ ёки ноҳақ эканлигингизга амин бўлишингиз учун бу ҳикояни ўқишингиз лозим.”

  • Олтин юракли автобола
  • 0099 сонли ёлғончи
  • Оловжон ва унинг дўстлари
  • Пашшавойнинг бошдан кечирганлари
  • Атрофимиздаги тентаклар
  • Тушга нима кирмайди
  • Зағизғоннинг ғийбати
  • Даҳшатли Мешполвон

Кирилл алифбосида мақола: Обиджонов Анвар ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты