Абдураҳмон Ғани Абдураҳмонович

Ғани Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълими вазири ва бир қатор ОТМлар ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Шунингдек, ўзбек тилшунослиги йирик олими, Ўзбекистон Фанлар академияси академики бўлган. ЎзАнинг хабар беришича, олимнинг ўлими ҳақидаги хабардан сўнг Президент Ислом Каримов ва давлатнинг бошқа расмий вакиллари таъзия билдиришган.

Ғани Абдураҳмонов 1925 йил Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1946 йил Фарғона давлат педагогика институтини якунлагач, шу таълим муассасасида илмий-педагогик фаолиятини бошлаган. 1950 йил номзодлик, 1962 йил эса докторлик диссертациясини ёқлаган. 1968 йил у Фанлар академияси аъзоси этиб танланган.

Ўзининг 60 йилдан зиёд илмий-педагогик фаолияти давомида у кафедра мудири ўрин босари, Фарғона давлат педагогикa институти проректори, Фанлар академиясининг тил ва адабиёт сектори мудири, Фарғона давлат педагогикa институти ректори, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири, Тошкент давлат чет тиллар институти ҳамда Тошкент давлат педагогика институти ректори, Тил ва адабиёт институтининг бош илмий ходими, Тошкент шарқшунослик институти профессори каби масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Ғани Абдураҳмонов Ўзбекистон тилшунослиги соҳасидаги долзарб масалаларни ўрганишда муносиб ҳисса қўшган. У ўзбек адабий тилининг назарий ва амалий масалаларига оид кўплаб монографиялар, брошюралар ва мақолалар муаллифидир, унинг раҳбарлиги остида кўплаб луғатлар тайёрланган.


Кирилл алифбосида мақола: Абдураҳмон Ғани Абдураҳмонович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты