АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР

АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР, абразивлар (лот. abrasio — қиртишламоқ) — майда донадор ёки кукунсимон қаттиқ материаллар. Улардан чархтош, жилвир, қайроқ ва б. тайёрланади. Абразив материаллар табиий ва сунъий хилларга бўлинади. Олмос, корунд, кварц ва б. табиий; электр корунд, кремний карбид (карборунд), бор карбидлар сунъийдир. Саноатда сунъий Абразив материаллар кенг қўлланилади. Сунъий корунд ёки электр корунд, асосан, алюминий (III)-оксиддан иборат, у табиий жинслар (гилтупроқ ва б.)ни электр печларда эритиб олинади. Электр корунд жуда қаттиқ материал, 2050°С гача т-рага чидайди. Бирмунча қовушоқ, ўткир қиррали доначалар тарзида уваланади. Электр корунд таркибида алюминий (III)-оксид кўпайса, қаттиқлиги ва қовушоқлиги ортади. Таркибидаги алюминий (III)-оксиднинг миқдорига кўра электр корундлар икки хил бўлади: 1 — оқ электр корунд (98 — 99%, шартли белгиси — ЭБ), 2 — нормал электр корунд (91%дан кам эмас, шартли белгиси — Э). Кремний карбид электр печда қум ва тошкўмир аралашмаларига кремний карбид ҳосил бўлишини тезлаштирувчи қўшимча материаллар қўшиб, 1800 — 1850°С гача қиздириб олинади. Кремний карбид электр корундга нисбатан ҳам қаттиқ, ҳам мўрт. Кремний карбид икки хил бўлади: 1 — қора кремний карбид (қум — 95% дан 97% гача, шартли белгиси — К4), 2 — кўк яшил кремний карбид (қум — 97%, шартли белгиси — К4). Бор карбид қаттиқлиги олмосга яқин материал. У техник борат кислота ва нефть коксидан иборат шихтани эритиб олинади. Қўнғир-қора рангли кукун тарзида ишлаб чиқарилади.

Абразив асбобларнинг хиллари: 1 — Ясси силликлаш доираси; 2 — конус доира; 3 — ўймали диск; 4 — силлиқлаш диски; 5 — ҳалқа; 6 — цилиндрик косача; 7 — конуссимон косача; 8 — минераллар учун мўлжалланган цилиндрик; 9 — цилиндрик силликлаш каллаги; 10 — конуссимон; 11 — гумбазеимон; 12 — шарсимон; 13 — квадрат шаклли чўзинчоқ; 14 — уч қиррали; 15 — доиравий; 16 — пичоқсимон; 17 — трапеция шаклли; 18 — қавариқ-ботиқ; 19 — хонинглаш учун мўлжалланган қайроқтош.

Абразив материалларнинг асосий кўрсаткичлари: қаттиқлиги (МН/м2), мустаҳкамлиги ва қовушоқлиги, абразив доналарининг шакли, абразивлик (жилвирлаш) хусусияти, донадорлиги.


Кирилл алифбосида мақола: АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Бьянка - Рага
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ
АЛЮМИНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты