АВТОМАТ ПЎЛАТИ

АВТОМАТ ПЎЛАТИ — металл кесувчи тезкор автомат станокларда кесиб ишлаш учун мўлжалланган пўлат. Таркибида олтингугурт ва фосфор бошқа пўлатлардагидан кўпроқ бўлади. Автомат пўлати таркиби: 0,08—0,45% углерод, 0,15 — 0,35% кремний, 0,6—1,55% марганец, 0,08—0,30% олтингугурт, 0,05—0,16% фосфордан иборат. Автомат пўлати кесиш вақтида қисқа, осон синувчан ва буюм сиртидан дарҳол ажралиб кетадиган қиринди ҳосил қилади. Пўлатни ана шундай хоссали қилиш учун у олтингугурт б-н, кўпинча эса олтингугурт ва фосфор билан легирланади (қ. Легирланган пўлат). А. п. Автомат линия (цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш): а) умумий кўриниши; б) технологик жараён: 1—заготовка; 2—биринчи токарли ишлови; 3—иккинчи токарлик ишлови; 4—сидириш; 5—тозалаб ишлов бериш; 6—бункер; 9—шевронлаш; 10—тайёр бўлган тишли ғилдирак (шестерня).

Автомат пўлати чивиқ кўринишида ишлаб чикарилади. Ундан болт, гайка, винт ва ҳ. к., автомобиллар, асбобларнинг баъзи деталлари ва б. тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: АВТОМАТ ПЎЛАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
АСБОБСОЗЛИК ПЎЛАТИ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты