АЗОТ ТЎПЛОВЧИ МИКРООРГАНИЗМЛАР

АЗОТ ТЎПЛОВЧИ МИКРООРГАНИЗМЛАР, азотфиксаторлар — атмосферадаги молекуляр азот (N2) ни ўзлаштирувчи ва уни органик бирикмаларга ўтказувчи микроорганизмлар. А. т. м. га дуккакли ўсимликлар (беда, себарга, нўхат ва б.) билан симбиоз ҳаёт кечирувчи Phisobium туркумига мансуб бактериялар (қ. Туганак бактериялар) киради. Дуккакли ўсимликлар эқилган ҳар бир гектар майдонда йилига 100 — 250 кг ва ундан ортиқ атм. азоти тўпланади. Беда илдизида тўпланган биологик азот тупроқ унумдорлигини оширади, тупроқ таркибидаги чиринди миқдорини кўпайтиради, тупроқнинг гидролитик кислоталигини пасайтиради. Дуккаксиз ўсимликлар (қандоғоч, жийда ва б.) илдизида туганаклар ҳосил қилувчи актиномицетлар ҳам Азот тўпловчи микроорганизмлар ҳисобланади. Баъзи азот тўпловчи бактериялар айрим тропик ўсимликлар барги тўқималарида туганаклар ҳосил қилиб ривожланади. Тупроқда ва сув ҳавзаларида эркин яшовчи спорали анаэроб бактерия — клостридиум, аэроб шароитда яшовчи микроорганизмлар — азотобактер (қ. Азотобактерия), олигонитрофиллар (азотсиз озиқмуҳитида яшовчи бактериялар) ҳам азот тўпловчи фаол микроорганизмларга киради. Кўк-яшил сувўтларнинг кўпчилик турлари (Nostoc, Anabaena ва б.), айрим тўқ-қизил олтингугурт бактериялар ва яшил бактериялар ҳам актив А. т. м. дир. Азот тўпловчи кўк-яшил сувўтларнинг 80 тури маълум бўлиб, 45 тури Ўрта Осиё тупроқлари ва сув ҳавзаларида тарқалган. Айрим замбуруғ турлари, ачитқилар, спирохетлар ва б. ҳам атм. азотини тўплашда иштирок этади. Азот тўпловчи микроорганизмлар табиатда азотнинг айланишида, хусусан ўсимликни ўзлаштира олиш мумкин бўлган азот билан таъминлашда, яъни атм. азотини ўсимликлар фойдаланадиган кўринишга келтиришда катта аҳамиятга эга (қ. Азотфиксация).


Кирилл алифбосида мақола: АЗОТ ТЎПЛОВЧИ МИКРООРГАНИЗМЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
БАКТЕРИЯЛАР
АЗОТФИКСАЦИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты