АЙЛАНМА ВОСИТАЛАР

АЙЛАНМА ВОСИТАЛАР (маблағлар) — корхона (хўжалик)нинг хўжалик фаолиятини молиялаш учун фойдаланадиган пул маблағлари; А. в. айланма и. ч. фондлари ва муомала фондларидан ташкил топади. Айланма и. ч. фондлари и. ч. жараёнида бир марта иштирок этади, ҳар бир и. ч. даврида бутунлай истеъмол қилинади, ўз натурал шаклини ўзгартиради, унинг қиймати етиштирилаётган маҳсулотга тўлиқ ўтади ва маҳсулот сотилиши билан пулга айланади (хом ашё, материаллар, келгуси давр харажатлари, арзон баҳо анжомлар ва б.).

Муомала фондлари — маҳсулотнинг корхонадан чиқиб то сотилишига қадар муомала жараёнида банд бўлган воситалар (сотувга чиқариладиган тайёр маҳсулот қиймати, кассадаги нақд пул маблағлари ва банкдаги ҳисобварақца турган маблағлар). Айланма фондларнинг муомала фондлари билан бирикиши иқтисодий жиҳатдан асосли бўлиб, маблағларнинг муомала ва и. ч. соҳаларида тақсимланишини назорат этишга имкон беради.

Айланма воситалар ҳосил бўлиш манбаларига кўра корхонанинг ўз Айланма воситаларга ва қарзга олинган (жалб қилинган) Айланма воситаларга бўлинади. Корхонанинг ўз Айланма воситалар йиллик молия режасига мувофиқ и. ч. захиралари, тугалланмаган и. ч., тайёр маҳсулот захиралари барпо этиш учун зарур бўлган минимал эҳтиёжлар асосида белгиланади. Корхона ўз Айланма воситалар ининг режасидаги суммаси норматив деб аталади. Катта даромад оладиган корхоналар катта миқдорда ўз Айланма воситалар фондини барпо этади. Қарзга олинган Айланма воситалар маблағларга бўлган вақтинчалик эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланади. Банкдан кредит олиш ва пассивларнинг айрим турлари (кредиторлик қарздорлиги ва б.) дан фойдаланиш ҳисобига ҳосил қилинади. Айланма воситалардан самарали фойдаланганликнинг муҳим кўрсаткичи — уларнинг айланувчанлиги, яъни Айланма воситаларнинг айланиш сони ва бир айланишнинг кун ҳисобидаги давридир. Айланиш сони маҳсулотни сотишдан олинган йиллик тушумни Айланма воситаларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш йўли билан топилади.

Айланма воситаларнинг айланувчанлигини тезлаштириш халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Чунки бу ҳолда Айланма воситаларга бўлган эҳтиёж камаяди, пул ва моддий ресурслардан самарали фойдаланилади.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: АЙЛАНМА ВОСИТАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМИР ТЕМУР
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты