АКТИНОМИЦЕТЛАР

АКТИНОМИЦЕТЛАР, нурсимон замбуруғлар — шохланган ҳужайралар ёки гифларни ҳосил қилувчи бактериялар. Улар тузилишида замбуруғларга хос хусусиятлар ҳам мавжуд. Актиномицетларга чин А., микобактериялар, стрептомицетлар ва б. киради; 700 га яқин тури бор. А. субстратдан нурсимон ўсиб чиққан ингичка ипчалардан иборат (нурсимон замбуруғ номи шундан келиб чиққан). Ипча (мицелий) шохчаларининг учида споралар бўлади. Актиномицетлар шу споралардан кўпаяди. Тупроқ, сув ҳавзалари, ҳаво ва ўсимлик қолдиқларида учрайди. Баъзилари одам ва ҳайвонларда (актиномикоз, сил, дифтерия), шунингдек ўсимликларда паразитлик қилади. Антибиотикларни ҳосил қилувчи турлари (асосан, стрептомицетлар), пигментлар, витаминлар ва ш. к. дан микробиология саноатида фойдаланилади, шунингдек доридармонлар (антибиотиклар) олинади.


Кирилл алифбосида мақола: АКТИНОМИЦЕТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАКТЕРИЯЛАР
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты