АКУСТИКА (юн. akustikos — эшитаман) — физиканинг товуш ҳодисаларини, яъни жисмда механик тўлқинларнинг пайдо бўлиши, тарқалиши ва уларни қабул қилиш жараёнларини, товуш ҳодисаси билан бошқа физик ҳодисалар орасидаги боғланишни ўрганадиган бўлими. Товушнинг тарқалиш ва қайтиш қонунлари Евклид замонида аниқланган эди. 17 – а. га келиб, тоннинг юксаклиги ва тебранишлар сони орасида боғланиш борлиги аниқланди. Галилей ва француз физиги Мерсенн (1588—1648) товуш тўлқинининг ҳавода тарқалишини илмий тушунтирдилар ва товуш тезлигини ўлчадилар. Торричелли вакуумда (ҳавослз жойда) товуш тарқалмаслигини исбот қилди. Релэй Акустиканинг назарий асосчиси бўлди; унинг «Товуш назарияси» (1877) китоби босилиб чиқди.
Акустика қуйидаги соҳаларга бўлинади: умумий Акустика, физиологик Акустика, электр А., меъморий Акустика ва қурилиш А. си, мусиқа Ахи, гидроакустика, атмосфера А. си ва ҳарбий А. Умумий Акустика товушнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини ҳамда акустик ўлчаш усулларини ўрганади. Товуш қисқа вақт давом этадиган ҳодиса, уни энергия билан таъминлаб турибгина узоқ давом эттириш мумкин. Товуш ҳосил бўлиши учун тебраниш давом этиши керак (автотебраниш). Тебраниш тебраниш амплитудаси, сони, даври, тебраниш шакли б-н, товуш тўлқини тўлқин узунлиги, тўлқинлар тарқалиш тезлиги, тўлқин энергияси билан ифодаланади. Физиологик Акустика товушнинг эшитилиши, организмга таъсири ва ҳ. к. б-н шуғулланади. Бундай Акустиканинг асосий тушунчаларини Ом ва Гельмгольц яратган. Электр Акустика товуш энергиясининг электр энергиясига, электр энергиясининг товуш энергиясига айланиши, товуш ёзиб олиш, бино А. си ва ультратовуш техникаси билан шуғулланади. Немис ихтирочиси Ф. Рейс телефон (1861) ва инглиз ихтирочиси Акустика Белл (1876) микрофон ихтиро қилганларидан сўнг телеграф алоқаси амалга оширилди. 1900 й. товушли кино вужудга келди. 1925 й. дан товуш ёзиб олишнинг электр Акустика усули жорий қилинди. Электрон лампалар ихтиро қилингандан сўнг электр Акустика тез тараққий этди. Меъморий Акустика ва қурилиш Акустикаси бинонинг ҳамма жойида товуш ва мусиқанинг яхши эшитилишини таъминлаш, ташқи шовқинни камайтириш масалалари билан шуғулланади. Қурилиш Акустикасида реверберацияни америкалик олим У. Сэбин (Sabine) тадқиқ қилган ва қурилиш материалларининг товуш ўтказиш параметрларини аниқлаган. Мусиқа Акустикаси мусиқа ҳодисалари (товуш, товушқатор, ҳамоҳанглик, мусиқа тизимлари ва б.)нинг объектив физик қонуниятларини ўрганиб, уларга мусиқани идрок этиш жараёни нуқтаи назаридан ёндашади. Атмосфера Акустикаси ва гидроакустика товушнинг бир жинсли бўлмаган ва қатламли муҳитларда тарқалишини ўрганади. Денгиз бир жинсли бўлмаган муҳит, унда товуш тўлқинлари бурилади, ютилади ва сочилади, бу узоқ, масофадаги кеманинг турган жойини аниқлашни қийинлаштиради. Бу ҳодисалар атмос-ферага ҳам тегишлидир. Ҳарбий Акустика товуш тезлигини билган ҳолда душман турган жойни аниқлаш, товуш қайтиши ердамида самолётларнинг учиш йўналишини, кузатиш пунктидан узоқлигини ва ҳ. к. ни аниқлаш б-н шуғулланади. Товуш тутиш — радиолокация, товуш эшитиш — пеленгация ҳарбий ишда кенг татбиқ қилинади. Сув ости кемалари, самолётлар, акустик миналар ультратовуш билан бошқарилади.
Ад.: Исакович М. А., Обҳая акустика, М., 1973; Хаясака Тэцуо, Электроакустика, пер. с япон. И. И. Иванчика, М., 1982; Павловская В. И. и др., Акустика и электроакустическая аппаратура, М., 1986.