АЛГЕБРАИК ГЕОМЕТРИЯ

АЛГЕБРАИК ГЕОМЕТРИЯ — математиканинг алгебраик чизиқ, алгебраик сирт ва, умуман, алгебраик кўп хилликларни ўрганадиган қисми. Алгебраик геометрияда исботланадиган кўпгина теоремалар соф геометрик теоремалар, яъни улар фазовий координатлар билан боғланмаган, лекин, одатда, алгебраик методлар билан исботланади. Алгебраик геометриянинг кучли трансцендент усулларидан бири алгебраик сиртлар бўйича олинган каррали интегралларни ўрганишдир. Алгебраик геометрия татбиклари сифатида 3 ва 4 тартибли алгебраик чизиқ ва сиртларни таснифлашни кўрайлик, 3 – тартибли чизиқлар таснифлашни Ньютон таклиф қилган. Текисликдаги эгри чизиқларнинг Алгебраик геометрияси жуда яхши ўрганилган. Проектив нуқтаи назардан барча айнимаган 2-тартибли чизиқлар (конус кесмалар) бир хил тузилган: бу чизиқларнинг бири иккинчисига бир қийматли проектив алмаштириш ёрдамида ўзаро акс эттирилиши мумкин. 1,2 – типдаги чизиқлар рационал ифодалар ёрдамида параметрик кўринишда берилиши мумкин, 3 – тип чизиқ эса бундай хусусиятга эга эмас. Бир чизиқ ҳар бир нуқтасининг координатлари орқали рационал ифодаланиши мумкин; аксинча бўлса, у ҳолда бу икки текис алгебраик чизиқбирационал эквивалент дейилади. Текис алгебраик чизиқлар бирационал эквивалентлик аииклигигача тўла таснифланган. Жавод Ҳожиев.


Кирилл алифбосида мақола: АЛГЕБРАИК ГЕОМЕТРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛГЕБРА
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты