БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ — жабрланувчининг баданига қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида жисмоний зарар етказиб, танасининг анатомик бутунлигини ёки аъзоларидан бирининг физиологик функциясини бузиш. ЎзР ЖКда Баданга шикаст етказишнинг оғирлик даражасига қараб: қасддан баданга оғир, ўртача оғир, енгил шикаст етказиш, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан шикаст етказиш (104—109-моддалар) бўйича алоҳида жавобгарлик кўзда тутилган. Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий касалга чалинишга ёки умуман соғлиғи бузилиб, умумий меҳнат қобилиятининг 33% дан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган шикаст етказиш қасддан баданга оғир шикаст етказиш саналади ва айбдор 5 й. дан 8 й. гача муддатга; Б. ш. е. ўта шафқатсизлик б-н; оммавий тартибсизликлар жараёнида; таъмагирлик ниятида; безорилик оқибатида; миллатлараро ёки ирқий адоват замирида; диний таассублар замирида; киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида; бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, 8 й. дан 10 й. гача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Кирилл алифбосида мақола: БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири нима дейилади
АЙБ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты