БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ ДОРИЛАР

БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ ДОРИЛАР — йўталганда балғам кўчишини осонлаштирувчи дори моддалар. Улар бронхлар шиллиқ пардаси безлари фаолиятини оширади ёки бронхларнинг мускуллари қисқаришини ва нафас йўлларидаги эпителей фаолиятини кучайтиради. Балғам кўчирувчи дорилар бевосита ва билвосита таъсир этувчи дориларга бўлинади.

Бевосита таъсир этувчи Балғам кўчирувчи дориларга ўзининг ишқорлик хусусияти туфайли балғамни юмшатишга ёрдам берадиган натрий бикарбонат (ичимлик сода), ичилганда бронхлар шиллиқ пардаси безларига таъсир этиб, балғам кўчирадиган терпенгидрат ҳамда баъзи эфир мойлари (мас, анис мойи ва б.) киради. Бу дорилар ингаляция қилинганда (сув буғи билан нафас йўлларига юборилганда) ҳам, ичилганда ҳам балғам юмшатишга кор қилади.

Билвосита таъсир этадиган Балғам кўчирувчи дориларга баъзи доривор ўсимликлардан олинадиган моддалар (мас, термопсис ўсимлиги дамламаси, қуруқ термопсис экстракти ва б.) киради. Бу моддалар фақат ичилганда кор қилади. Балғам кўчирувчи дорилар асосан йўталиб, балғам кўчиши қийин бўлган ўпка касалликларида (зотилжам, бронхит ва б.) ичилади. Ҳар қандай ҳолларда ҳам Балғам кўчирувчи дориларни врач рухсати б-и ичиш лозим. Акс ҳолда турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ ДОРИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР
ИБН СИНО
Туш таъбири ўзбек тилида
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты