БАНДИХОН ТУМАНИ

БАНДИХОН ТУМАНИ — Сурхондарё вилоятининг туман. 1992 й. 18 майда ташкил этилган. Бандихон тумани вилоятнинг Қумқўрғон, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод, Бойсун туманлари б-н чегарадош. Майд. 0,20 минг км2. Аҳолиси 30,0 мингдан ортиқ киши (2000). Бандихон туманида 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бандихон, Киршак, Олмазор, Чорвадор, Қизириқ) бор. Маркази — Бандихон қишлоғи.

Бандихон туманида бир қанча қад. қўрғон қолдиқлари топилган. Булардан энг йириги Бандихон қўрғони (мил. ав. 2 — 1 – аларга оид) археологлар томонидан 1973 й. аниқланган.

Табиати. Бандихон тумани ҳудуди асосан ғарбда шим. дан шарқ ва жан. га томон пасайиб борадиган Сурхон-Шеробод даштларининг шим. қисмида жойлашган. Туман ҳудудида асосан жан.-ғарбдан шим.-шарққа йўналган ШерободСариқамиш тоғлари ва БандихонҚизириқ адири бор. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 2,5° — 3°, июлники 30° – 31°. Йилига 160 – 200 мм ёғин тушади. Туманнинг шим. дан Бандихон сойи оқиб ўтади. Туман хўжаликлари Оққопчиғай ва Шеробод ариқларидан суғорилади. Тупроғи типик бўз, қумлоқ ва қисман тақир-бўз тупроқлар. Ўсимликлари эфемер ва эфемероидлардан иборат. Тоғли қисмлари ва жарликларда бўри, тулки, судралиб юрувчилар, қушлар ва ҳашаротлар (чаён, қорақурт) яшайди.

Аҳолисининг асосий қисми (96%) ни ўзбеклар, 3%ни тожиклар ташкил қилади, шунингдек татарлар, руслар ва б. ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 145 киши тўғри келади. Барча аҳоли қишлоқларда яшайди.

Хўжалиги асосан аграр хусусиятга эга. Суғориладиган экин майдонлари туман ер фондининг 70%ни ташкил этади. Яйловлар 27,5%ни, деҳқончиликка яроқли ерлар 2,5%ни ташкил қилади. Бандихон туманида 6 жамоа хўжалиги мавжуд. Қ. х. да пахтачилик асосий ўринни эгаллайди. Ғалла экинлари экилади, токчилик, боғдорчилик ривожланган.

Туманда 4 кичик корхона, 46 деҳқон ва фермер хўжалиги, чорвачиликка ихтисослаштирилган 5 акциядорлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. 22 хусусий кичик корхона, 11 тегирмон, 40 хусусий дўкон ва ошхоналар, 6 обжувоз бор. Шеробод — Денов автомобиль йўли Б. т. ни кесиб ўтган.

Бандихон туманида Шредер номидаги республика Боғдорчилик, токчилик ва виночилик корпорациясининг филиали мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: БАНДИХОН ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЙСУН ТУМАНИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты