БАРОКАМЕРА

БАРОКАМЕРА — барометрик босимни сунъий равишда ўзгартиришга имкон берувчи герметик камера. Паст босимли (вакуумли), юқори босимли (компрессион), муқим (стационар) ва кўчма турлари бўлади. Энг кўп тарқалган тури паст босимли Барокамера ; унда босимни атмосфера босимидан бошлаб мм сим. уст. улушларигача (1 мм сим. уст. =133,322 н/м2) ўзгартириш мумкин. Барокамера ҳажми м3 улушларидан бир неча юз м3 гача. Паст босимли Б . дан космик тиббиётда Ер атмосферасининг юқори қатламларида юз берадиган турли ҳодисаларнинг инсон ва ҳайвонлар организмига таъсирини ўрганишда, баландлик машқларини ўтказишда, космосда ишлатиладиган жиҳоз ва асбобларни синашда фойдаланилади. Ички т-рани ўзгартирса бўладиган Барокамера термобарокамера дейилади.


Кирилл алифбосида мақола: БАРОКАМЕРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АТМОСФЕРА
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты