АМУР ВИЛОЯТИ

АМУР ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1932 и. 20 окт. да Хабаровск ўлкаси таркибида ташкил этилган. 1948 й. 2 авг. дан алоҳида Амур вилояти Майд. 363,7 минг км2. Аҳолиси 1063 минг киши (1993), асосан руслар, украинлар; шунингдек белоруслар, эвенклар, якутлар яшайди. Шаҳарликлар 68%. А. в. да 10 шаҳар, 33 шаҳарча бор. Маркази — Благовешченск ш. А. в. Амур дарёси ҳавзасида. Шим. да Становой тизмаси (энг баланд нуқтаси 2312 м) билан ўралган. Тукурингра, Жугдир, Турана, Жагди тизмалари, Юқори Зея, Зея-Бурея текисликлари ва АмурЗея платоси бор. Олтин, темир рудаси, кумир, каолин, оҳактош, кварц қумлари конлари, минерал булоклар мавжуд. Амур вилояти иқлими кескин континентал. Муссон таъсири остида. Янв. нинг ўртача т-раси — 24° дан — 33° гача, июлники 18 — 21°. Йилига ўртача 450 — 800 мм ёгин тушади. Энг катта дарёлари: Амур, унинг ирмоқлари — Зея, Бурея. Тупроги асосан қўнғир ўрмон тупроги, бир қисми подзоллашган, жан. да қорамтир тупрокдар. Амур вилояти ҳудудининг 65% ўрмон. Амур вилояти ҳудудида Зея ва Хинган қўриқхоналари жойлашган. Кон қазиш (олтин, кўмир), ўрмон, ёғочсозлик, электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат саноати тармоқлари бор. Зея ГЭС ишлаб турибди. Бурея ГЭС қурилмоқда (1993).

Амур вилояти — Узоқ Шарқнинг энг йирик қ. х. райони. Ғалла экинлари (буғдой, сули, арпа), соя, картошка, сабзавот етиштирилади. Гўшт-сут чорвачилиги, асаларичилик, бугучилик, даррандачилик ривожланган. Овчилик билан шуғулланилади. Ҳудудидан Транссибирь т. й. ва Байкал — Амур т. й. магистрали ўтади. Амур, Зея, Бурея дарёларида кема қатнайди.


Кирилл алифбосида мақола: АМУР ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АФРИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты