БАХМАЛ ТУМАНИ

БАХМАЛ ТУМАНИ — Жиззах вияоядаидаги туман. 1943 й. 8 майда ташкил этилган (1957 й. 12 окт. да Ғаллаорол ту-мани билан бирлаштирилган эди, 1971 й. 31 авг. да қайта тузилди). Бахмал тумани Ғаллаорол, Жиззах, Зомин туманлари, Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майд. 1,86 минг км2. Аҳолиси 91,8 минг киши (2000). Бахмал туманида 1 шаҳарча (Усмат) ва 10 қишлоқ фуқаролари йиғини (Барлос, Бахмал, Боғишамол, Гулбулоқ, Муғол, Ойқор, Оқгош, Сангзор, Тонготар, Узунбулок) бор. Маркази — Усмат шаҳарчаси.

Т а б и а т и . Туман ҳудуди, асосан, tof олди текисликлари ва тоғлардан иборат. Бахмал туманининг жан. қисмида Туркистон тизмаси ва унинг шим.-ғарбий тар-моғи — Молгузар тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 2621 м). Молгузар тоғлари б-н Туркистон тизмаси оралиғида Сангзор водийси бор. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —5° дан —9* гача, июлники 25°, тоғли қисмида 15°. Йилига ўртача 300 — 750 мм ёғин тушади. Туман ҳудудида Саъд Ваққос ота булоғи бор. Тупроқлари асосан тўқ тусли бўз тупроқлар ва тоғ жигарранг тупроқлар, тоғ ва баланд tof дашт тулроқлари, шарқида типик бўз тупроқлар тарқалган. Эфемер ва эфемероид, ксерофит ўсимликлари ўсади. Бутазор, арчазор, ёнғоқзорлар учрайди. Бодом, ёввойи олма, олча, дулана бор. Бахмал туманининг тоғ олди зоналарида йиртқичлардаи, бўрсиқ, тулки, бўри, судралиб юрувчилардан кўлбор илон, калтакссаклар, қушлардан каклик, ғуррак ва б. учрайди. Бахмал тумани тла Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолиси асосан, ўзбеклар (92,4%); шунингдек рус, қозоқ, тожик, қирғиз ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 10 кишидан 25 кишигача тўғри келади.

Хўжалиги. Бахмал туманида мармар кони, арак-вино ва асфальт з-длари, босмахона, палое ва гилам тўқиш цехлари, қурилиш ташкилотлари бор. Туманда бўрдокичилик фермалари, механизациялашган ўрмон хўжалиги мавжуд. Асосан ғаллачилик ва чорвачилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 6,6 минг га, шу жумладан 0,4 минг га ерга сабзавот, 2 минг га ерга беда, 200 га ерга маккажўхори экилади. Боғ, токзор, тутзор, ўрмонлар бор. Бахмал туманида 2 жамоа хўжалиги, 1 давлат хўжалиги, кооператив хужаликлар, 330 га якин фермер хўжалиги ва б. 12 хўжалик бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 65,7 минг қорамол, 122,2 минг Кўй ва эчки, 62,1 минг парранда бор (1999). Автомобиль йўллари уз. 460 км. 1999/2000 ўқув йилида 63 умумий таълим мактаби бўлиб, 2376.1 ўқувчи, 1 ли-цейда 500 ўқувчи таълим олди. 45 мактабгача тарбия муассасаларида 3000 га якин бола тарбияланади. 15 клуб, маданият уйи, «Бахмал» ашула ва раке ҳаваскорлик ансамбли, «Қайнарбулоқ» қўғирчоктеатри, «Бахмал хандаси» миниатюра ҳаваскорлик театри, 415 ўринли касалхона, 41 тиббий пункт, 15 амбулатория бўлиб, уларда 158 врач, 736 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. «Бахмал ҳаёти» туман газетаси чикади (адади 1500).


Кирилл алифбосида мақола: БАХМАЛ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты