БАҲРАЙН

БАҲРАЙН, Баҳрайн Давлати (Давлат ал-Баҳрайн) — Жан.-ғарбий Осиёда, Форс қўлтиғининг Баҳрайн о. ларидаги давлат (амирлик). Б. тарки-бига 33 орол киради, уларнинг энг катталари: Баҳрайн. Муҳаррак, Умм-Наасан, Ҳавар. Расмий тили — араб тили. Майд. 695,2 км2, аҳолиси 650 минг киши (1999). Асосий аҳолиси араблар. Эронийлар, покистонликлар, ҳиндлар ҳам яшайди.

Аҳолининг 83% шаҳарларда истиқомат қилади. Ислом динига эътиқод этади. Пойтахти — Манама ш.

Давлат тузуми. Баҳрайн — конституциявий монархия. Давлат бошлиғи — амир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва бир палатали Миллий Кенгаш (парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. 1973 й. мамлакат конституцияси крбул қилинган. 1973 — 75 й. ларда конституцияга му-вофиқ Миллий Ассамблея (парламент) чақирилди, бироқ у 1975 й. да амирнинг фармони билан тарқатиб юборилди. 1992 йла 40 кишидан иборат Маслахдг Кенгаши тузилганлиги зълон қилинди. Унинг вазифаси — қонун лойиҳалари ва мамлакат ижтимоийиқтисодий сиёсатининг турли соҳалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Кенгаш таркибини амир белгилайди.

Табиати. Ороллар ҳудуди пасттекисликдан иборат, унинг бал. 135 м га етади. Нефть, табиий газ конлари бор. Иқлими тропик иқлимга яқин. Янв. ойининг ўртача ҳарорати 16°, июль ойининг ўртача ҳарорати 37°. Йилига 90 мм га яқин ёғин ёғади. Тропик сахгюлар кўп жойни эғаллаган.

Тарихи. Баҳрайн номи мил. ав. 3мингйилликлардаги манбаларда тилга олинади. У ўзининг марварид-дурлари б-н машҳур бўлган. 1521 й. Португалия мустамлакачилари томонидан босиб олингунга қадар Баҳрайн 8 аср мобайнида мустақил араб мусулмон давлати бўлган. Португаллар бу ерда узоқтура олмадилар. 1602 — 1783 й. ларда Баҳрайн Эрон ҳукмронлигида бўлди. 1820 й. ва 1861 й. даги Британия — Б. битимларидан сўнг, у Британия империяси измига ўтди, яъни унинг мустам-лакасига айланди. 1971 й. да мустақилликка эришди. 1971 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. майда ўрнатган. Миллий байрами — 16 дек. — Миллий кун (1971 й.).

Сиёсий ташкилотлари. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларнинг фаоли-яти тақиқланган. Яширин тарзда Баҳрайн миллий озодлик фронти (1959 й. да тузилган) ва Баҳрайн халқ фронти (1975) ҳаракат қилмоқда.

Хўжалиги. Иқтисодиётнинг асосини нефть ва газ захиралари ташкил қилади. Мамлакатда ҳар йили 2—2,5 ман. тонна нефть ва 6 млрд. куб м гача табиий газ қазиб олинади. Давлат бюджетм даромадининг 70%га яқини нефть туфайли таъминланади. Мамлакатда йилига 14 млн. тонна нефть маҳсулотларини қайта ишлайдиган з-д ва йирик нефть кимёси кти (асосан, Саудия Арабистони нефти ҳисобига ишлайди), йилига 200 минг т алюминий ишлаб чиқарадиган з-д, дунёдаги энг катта кема таъмирлаш корхоналаридан бири, 11 электр ст-я ишлаб турибди. 100 га яқин майда ва ўрта енгил саноат ва ҳунармандчилик корхоналари бор. Кондиционерлар йигиладиган, пластмасса буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган, денгиз суви чучуклаштириладиган корхоналар мавжуд. Асосий саноат марказлари: Манама, Муҳаррак, Хидд.

Қ. х. сует ривожлангаи. Ялпи миллий маҳсулотнинг 1% унинг ҳиссасига тўғри келади. Хурмо. писта, мойли экинлар, анжир, цитрус мевалар, узум етиштирилади. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб, асосан, четдан келтириладиган маҳсулотлар ҳисобига қондирилади. Денгиз ҳайвонларини овлаш ва марварид қидириш ривожланган. Кейинги йилларда бюджет тушумларини кўпайтириш мақсадида сайёҳликни ри-вожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Четга нефть маҳсулотлари, алюминий, нефть кимёси маҳсулотлари чиқарилади; четдан саноат ва қ. х. асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади. Автомобиль йўллари аҳоли яшайдиган манзилларни бир-бири билан боғлайди. Уларнинг уз. 2,6 минг км. Муҳаррак о. да халқаро аэропорт мавжуд. Асосий денгиз портлари — Манама, Ситра. Ташқи савдода асосий ми-жозлари — Саудия Арабистони, Буюк Британия, АҚШ, Япония, Германия, Австралия. Пул бирлиги — Б. динори.

Маданияти. Баҳрайнда 6 й. лик бошланғич, 2 й. лик оралиқ ва 3 й. лик ўрта умумий таълим ва ҳунар мактаблари бор. Диний мактаблар ҳам ишлаб турибди.

Араб тилида «Ал-айём» («Кунлар»), «Ахбор ал-Холиж» («Кўрфаз янгиликлари»), «Ал-Жамоҳир» («Жамоа»), «Ал-Фажр» («Тонг») газ. лари, «Ал-Баҳ-райн» («Баҳрайн»), «Садо ал-Усбуа» («Ҳафта акс садоси») жур. лари нашр этилади. 1976 й. да Форс қўлтиғи мам-лакатлари минтақавий ахборот агентлиги ташкил этилган. 1955 й. дан радиост-я араб тилида эшиттиришлар олиб боради; 1973 й. дан телекўрсатувлар йўлга қўйилган.

Баҳрайнда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиация компаниясининг ваколатхонаси мавжуд. Ўзбекистон Хотин-қизлар кўмитаси билан тадбиркор хотин-қизлар уюшмасининг делегацияси 1992 й. май ой ила Манамадаги ҳар йилги хайрия ярмаркасида қатнашди. У ерда ўзбек усталарининг санъат ва рангтасвир асарлари намойиш қилинди. Ташриф чоғида Ўзбекистон хотинкизлар қўмитаси билан Б. Она ва бола уюшмаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида қўшма баённома имзоланди.

1997 й. 17 — 22 фев. кунлари Баҳрайн нефть ва саноат вазирлигн делегацияси Тошкентда меҳмон бўлиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспортимпорт имкони-ятлари билан танишди.


Кирилл алифбосида мақола: БАҲРАЙН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ЭРОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АФҒОНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты