БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ — фуқароларнинг ҳуқуқий тақдирини ҳал қилувчи юридик факт. Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ, суд бу фуқарони Бедарак йўқолган деб топиши мумкин. ЎзР Фуқаролик кодекси 33-моддасига биноан, йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса — кейинги йилнинг 1 январидан бошланади. Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади. Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунга мувофиқ боқи-ши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ва унинг соликлар ва б. маж-буриятлар бўйича қарзлари тўланади. Васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаронинг қаердалиги тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтганга қадар ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгила-ши мумкин. Шахсни Бедарак йўқолган деб топиш нинг34 – моддада назарда тутилмаган оқибатлари қонун билан белгиланади. Бедарак йўқолган деб то-пилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни Бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фукаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади (ЎзР ф-к 34 — 35 моддалари).