БЕЛОРУССИЯ

БЕЛОРУССИЯ (Беларусь), Белоруссия Республикаси (Рэспублiка Беларусь) — Европа марказидаги давлат. Шарқий Европа текислигининг ғарбида жойлашган. Майд. 207,6 минг км2. Аҳолиси 10,3 млн. киши (1996). 6 вилоят, 118 туман, 102 шаҳар, 109 шаҳарча бор (1996). Пойтахти — Минск ш.

Давлат тузуми. Б. Республикаси — унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. 1996 й. ги референдумда қабул қилинган Конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — аҳоли томонидан 5 й. муддатга сайланадиган президент. Қонун чиқарувчи ваколатли органи — Миллат мажлиси бўлиб, у Вакиллар палатаси ва Республика Кенгашидан иборат. Вакиллар палатасининг ҳамма 110 депутатини аҳоли сайлайди. Республика Кенгашининг 64 депутатидан 56 нафари маҳаллий кенгашлар томонидан сайланади, 8 нафари президент томонидан тайинланади. Миллат мажлисининг ваколат муддати 4 й. Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги хукумат — Вазирлар Кенгаши амал га оширади. Бош вазирни Вакиллар палатасининг розилиги билан президент тайинлайди.

Табиати. Белоруссиянинг ер юзаси текислик бўлиб, шим. ғарбида боткрқ босган пастликлар ва кўллар жуда кўп. Жан. ғарбдан шим. шарқ томон Б. Қирлари чўзилган, энг баланд қисми (Минск қирлари) денгиз сатҳидан 345 м баланд (Дзержинский тоғи). Белоруссия қирларидан жан. шарқда қатор текисликлар, шим. ғарбда морена тепаликлари чузилган. Белоруссиянинг жан. қисмини ботқоқлашган кенг пасттекислик — мутлақ бал. 100 — 150 м булган Б. Полесьеси эгаллайди; ботқоқлик, ўтлоқлар орасида бал. 5 — 8 м ли қум тепалари кўп. Қумлик жойлар қарағайзор билан қопланган. Фойдали қазилмалардан калийли туз конлари бор (Старобин ва Петриков конлари), жан. ва жан. шарқда тош туз, Припять ботиғида нефть, кумир бор. Торф, қум, гил конлари мавжуд. Иқлими континентал иқлим билан денгиз ниҳими ўртасида, Атлантика ҳаво массалари уни анча юмшатиб туради. Янв. нинг ўртача т-раси жан. ғарбда — 4,4°, шим. шарқда — 8°, июлники шим. да 17°, жан. да 18,8°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 550 — 700 мм. Ёғиннинг куп қисми ёз ойларига тўғри келади. Ботқокликлар, дарё ва кўллар кўплигидан ерлари зах. Вегетация даври шим. шаркда 178 кун, жан. ғарбда 208 кун. Энг йирик дарёлари Днепр (ирмоқлари Березина, Припять, Сож ва б.), Ғарбий Двина, Неман (ирмоғи Вилия), Буг. Бу дарёларнинг куп қисмида сғоч оқизилади, энг йирикларида кема қатнайди. Баъзи дарёларда ГЭСлар қурилган. Белоруссия кўлларининг энг йириклари: Нарочь, Освей, Дрисвяти, Червоное, Вигоновское. Тупроғи асосан унумдорлиги юқори бўлмаган чимли подзол ва торфботқоқ тупроқ, дарё қайирларида эса аллювиал тупроқлардир. Белоруссия аралаш урмонлар минтақасида жойлашган булиб, майд. нинг 30% дан кўпроғи ўрмон билан қопланган. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар, ўтлоқ. ва ботқоқ ўсимликлари кўп. Қарағайзорлар, қайинзорлар ва қайрағочзорлар, дуб, граб, заранг каби кенг баргли дарахтзорлар катта майдонни эгаллайди. Тулки, олмахон, қуён, сувсар, оқсичқон куп; буғу, қўнғир айиқ, силовсин, лось, элик, тўнғиз, юмронқозиқ, бўри учраб туради. Дарё ва кўлларида лешч, товонбалиқ, чўртан, лаққа, илонбалиқлар, ондатра бор. Сувда сузувчи қушлар тарқалган. Белоруссия ҳудудида Припять ва Березина қўриқхоналари, Белая Вежа пушчаси бор.

Аҳолиси. Асосий аҳолиси — белоруслар. Руслар, поляклар, украинлар, татарлар, яҳудийлар ва б. ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 49,4 киши тўғри келади. 68,9% аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади. Давлат тили белорус ва рус тиллари. Энг йирик шаҳарлари: Минск, Гомель, Витебск, Могилёв, Бобруйск, Гродно, Брест.

Тарихи. Белоруссия ҳудудида ўрта палеолит давридан одам яшай бошлаган (100 — 35 минг й. муқаддам); неолит даврида (мил. ав. 5-минг йиллик охиридан 3-минг йиллик охиригача) деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланишга ўтган. Мил. ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида ҳинд-европа қабилалари кўчиб келгач, уларнинг таъсирида жез асрига ўтидди. Бу ерда темир даври мил. ав. 8 — 6-а. лардан мил. 8-а. гача давом этди. Мил. 1-минг йиллик 2-ярмида Белоруссия ҳудудида 3 славян қабилалари: кривичи, дреговичи ва радимичилар уюшмаси вужудга келди, кейинчалик улар ўрнига князликлар ташкил топди. 10-а. охиридан князликлар Киев Руси таркибига кирди. 13-а. 2-ярмида Россиянинг ғарбий чеккаларига Буюк Литва князлиги ҳужум қила бошлади. Мамлакатдаги парокандалик ва татармўғулларнинг ҳамлалари шароитида бу князлик Ғарбий рус ерларини осонликча забт этди. Шу пайтдан бошлаб бу ерлар «Белая Русь» («Оқ Русь») деб юритиладиган бўлди (белорус атамаси шундан келиб чикди). 15 — 16-а. ларда Белоруссияда хусусий ер эгалиги ривожланди. Белорусларнинг Ғарбий Европа мамлакатлари билан муносабатлари жонланди. Буюк Литва князлиги Белоруссия ва Украинадаги хукмронлигини мустаҳкамлаш учун 1569 й. да Польша б-н иттифоқ (Люблин унияси) тузди. Шу тариқа Речь Посполита федератив давлати иужудга келиб, Белоруссия унинг таркибига кирди. 16-а. да Европа Уйгониши Белоруссия маданиятига таъсир ўтказди. Реформациянинг турли оқимлари тарқалди. Қ. х. тез ривожланди, унинг маҳсулоти Ғарбий Европа бозорларига олиб бориб сотила бошлади. Кўпчилнк шаҳарлар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олди (Магдебург ҳуқуқи). 1595 й. да С. Наливайко бошчилигидаги украин казаклари Белоруссияга юришлар уюштирди. 1648 — 51 й. ларда украин халқининг озодлик кураши таъсирида жан. ва шарқий Белоруссияда йирик ер эгаларига қарши катта ғалаёнлар бўлиб ўтди. Россия давлатининг Речь Посполита билан 1654 — 67 й. лардаги уруши ва 1700 — 21 й. лардаги Шим. уруш даврида Белоруссия қаттиқ азият чекди. 18-а. ўрталаридан Белоруссия хўжалиги юксала бошлади, аммо қўшни давлатларнинг аралашуви бунга халақитберди. 1772 й. да Речь Посполитанинг биринчи бўлиниши натижасида Белоруссиянинг шарқий қисми Россия империясига қўшиб олинди, 1793 й. да Речь Посполитанинг иккинчи бор парчаланиши оқибатида Белоруссиянинг марказий қисми хам Россияга карам бўлиб қрлди. Т. Костюшко бошчилигидаги қўзғолон (1794) бостирилгач, 1795 й. да Ғарбий Б. Россияга қўшиб олинди. 1812й. гиурушда полякларга хайрихоҳ бўлган белорус шляхтаси Буюк Литва князлигининг тикланишига умид қилиб, Наполеонни қўллаб-қувватлади. 19-а. бошларида демократик ва миллийозодлик гоялари тарқала бошлади, яширин жамиятлар вужудга келди, улар Польша, Белоруссия ва Литвадаги 1830 — 31 й. лар қўзғолонига замин ҳозирлади. 1861 й. да Белоруссия деҳқонлари крепостнойликдан халос бўлди. 1863 — 64 й. ларда бўлиб ўтган қўзғолон буржуа ислоҳотлари ўтказилишига таъсир қилди.

19-а. 2-ярмида Белоруссияда капитализм жадал ривожланди, т. й. лар қурилди, банклар ишлай бошлади. 1905 — 07 й. ги инқилоб белорус миллий озодлик ҳаракатини кучайтирди. 1914 — 18 й. лардаги 1-жаҳон уруши даврида Белоруссия ерлари ҳарбий ҳаракат майдонига айланди. 1915 й. да унинг ғарбий қисмини Германия қўшинлари босиб олди. 1917 й. Октябрь тўнтаришидан сўнг Минскда ҳам совет ҳокимияти эълон қилинди (1917 й. 8 нояб.). Б. мустақиллигига қарши бўлган большевиклар 1917 й. Минскда Белоруссия давлати тузилишини талаб қилиб чиққан Умумбелорус съездини тарқатиб юборди. 1918 й. Фев. —мартда немис қўшинлари Белоруссиянинг деярли барча ҳудудини эгаллаб олди. 1918 й. 25 мартда Умумбелорус съезди делегатлари Белоруссияни мустақил Белоруссия Халқ Республикаси деб эълон қилдилар. Бунга жавобан Смоленск ш. да большевиклар Б. Совет Социалистик Республикаси (БССР) тузилганлигини эълон қилдилар. 1918 й. нояб. — 1919 й. бошларида Белоруссия немис кушинларидан озод этилгач, 1919 й. 1 янв. да Белоруссиянинг Муваққат ишчи-деҳқон совет ҳукумати ўз манифести билан БССР ташкил этилганлигини эълон қилди. 1922 й. СССР ташкил бўлгач, БССР ҳам СССР таркибига кирди. 2-жаҳон уруши йилларида немис босқинчилари Белоруссия ҳудудини эгаллаб олди. Белоруссия аҳолисининг чорак қисмига яқини ҳалок бўлди, мнллий бойликнинг ярмидан кўпроғи йўқ қилиб ташланди, юзлаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлди. Урушдан кейинги йилларда Белоруссия саноати ва қ. х. тикланди. 1986 й. ги Чернобиль фалокати оқибатлари белорус халқи учун фожиали бўлди. 1990 й. 27 июлда БССРнинг давлат мустақиллиги ҳақидаги Декларация қабул қилинди. 1991 й. 19 сент. дан мамлакат Беларусь Республикаси деб атала бошлади. 1991 й. дек. дан МДҲ таркибида. 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР б-н дипломатия муносабатлари 1993 й. янв. да ўрнатилган. Миллий байрами — Мустақиллик куни (3 июль).

Хўжалиги. Белоруссия куп тармоқди қ. х. ривожланган индустриал давлат. Машинасозлик, кимё, нефть кимёси, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати равнақ топган. Қ. х. да картошка ва зигир толаси етиштириш, сутгўшт чорвачилиги, чўчқачилик, паррандачилик ривожланган.

Саноати да электр энергетика, ёқилғи, металлургия, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, кимё ва нефть кимёси, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз, бинокорлик материаллари, шиша ва чиннифаянс, енгил, озиқ-овқат, унёрма ва омихта ем, тиббиёт саноати, микробиология ва матбаачилик энг йирик тармоқлардир. Саноат маҳсулотининг 2Ғ3 қисми йирик шаҳарларда, шу жумладан 25% Минскда ишлаб чиқарилади. Фойдали қазилма конлари кам бўлгани ҳолда саноат мажмуида и. ч. саноати устун. Бу тармоқ, юк автомобиллари, автобуслар, мотоцикл, велосипедлар, тракторлар, қ. х., қурилиш, мелиорация ва йўл машинхчари, моторлар, станоклар, автомат линиялар, роботлар, темирчиликпресс, бурғулаш, геол. разведка, савдо ускуналари, қуювчилик, енгил, озиқ-овқат тармоқлари учун технология ускуналари, подшипниклар, ЭҲМлар, телевизорлар, радиоприсмниклар, магнитофонлар, совитиш ва музлатиш ускуналари, фото ва киноаппаратлар, дозиметрлар, соатлар ишлаб чиқаради. Кимё ва нефть кимёси саноати маъданли ўғитлар, кимёвий тола ва иплар, пластмасса ва смолалар, шиналар, резинатехника буюмларк, полимер ва локбўёқ, рўзғор буюмлари ва ш. к. ларни ишлаб чиқаради. Енгил саноатда тўқимачилик (зиғир толаси, жун, шойи, ип газламалар), трикотаж, кийим-кечак, пойабзал, чарм ва мўйна буюмлари и. ч. ривожланган. Озиқовқат саноати гўшт, ёғмой ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ёгмой, балиқ, қандшакар, унёрма, новвойлик, макарон, мевасабзавот консервалари, пиво и. ч. соҳасида катта кувватга эга корхоналар мавжуд. Ёқилғи саноати нефть, йўлакай газ, торф қазиб чиқариш ва қайта ишлашни ўз ичига олади. Ёқилғиэнергетика ресурслари Белоруссияга нефть ва газ қувурлари орқали Россиядан, электр энергия қисман Литва ва Россиядан юборилади. Новолукомль ва Бсрёзада йирик электр ст-ялар, 20 дан кўпроқ кучли иссиқлик электр ст-ялар ишлаб турибди. Ўрмон, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз тармоғи ялпи саноат маҳсулотининг 5% га яқинини беради. Булар тахта, мебель, қипиқтолали плита, фанер, паркет, гугурт, спорт анжомлари, қоғоз, картон, ўрмон кимёси маҳсулотларидир. Бинокорлик материаллари саноати (саноат маҳсулоти ялпи ҳажмининг 4%) цемент, қурилишбоп оҳак, деворбоп, қоплама ва безаш материаллари, йиғма темирбетон конструкциялари ва деталлари, томга ёпиш ва гидроизоляция учун рулон материаллар, ғовакли тўлдиргичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қора металлургия (саноат маҳсулоти умумий ҳажмининг 1%) металл парчаларидан пўлат, қора металлар прокати, чўяндан водопровод қувурлари, шиналар учун металл корд, металл кукунидан турли буюмлар ва бларни тайёрлашга мосланган. 1991 й. дан саноат тараққиётида пасайиш бошлаиди, 1994 — 97 й. ларда чуқур иқтисодий таназзул ҳолатнга тушиб қодди. Барча тармоқларда маҳсулот и. ч. ҳажми камайди. Саноат учун зарур ёқилғи. хом ашё ва материалларнинг салкам 70% МДҲ мамлакатларидан олинади, маҳсулотнинг 40% дан кўпрогй уларнинг бозорларида сотилади.

Қишлоқ хўжалиги. Б. да қ. х. га яроқли салкам 9,3 млн. га, шу жумладан 6,2 млн. га ҳайдаладиган ердан фойдаланилади. Ерларнинг текислиги, тупроқнинг ўртача унумлилиги, иссиқ ва намнинг етарлилиги, мсҳнат ресуреларининг мавжудлиги қ. х. ни ривожлантириш учун қулай шароитдир. Белоруссия миллий даромадининг 20% га яқини қ. х. га тўғри келади. Кейинги йилларда ислоҳ қилинган кз ва сзлар ўрнида янги и. ч. тузилмалари: уюшмалар, акциядорлик жамиятлари, ширкатлар, агроктлар ва б. пайдо бўлди. Улар донли экиплардан жавдар ва арпа, шунингдек бугдой, сули, гречиха, маккажўхори, тариқ, лавлаги етиштиради. Мамлакат картошка билан ўзини таъминлайди ва бир кисмини четга сотади. Дон ва дуккакли дон экинлари ялпи ҳосилининг қарийб 70%, картошканинг 40% чорва молларга берилади. Катта шаҳарлар атрофида богдорчилик ва деҳқончилик йўлга қўйилган. Асосий экинлари: карам, бодринг, помидор, турп, пиёз, саримсоқ пиёз, салат, сабзи ва ҳ. к. Мева ва резаворлардан олма, нок, олхўри, олча, гилос, қорағат, малина, қулупнай кўпроқ етиштирилади. Чорвачиликнинг асосий тармоғи — қорамолчилик ва чўчқачилик. Паррандачилик юқори даражада марказлаштирилган. Айрим йирик хўжаликлар қўйчиликка ихтисослашган. Йилқи кўпайтирадиган от з-длари бор. Ҳайвонотчилик ҳам бирмунча ривож топган. 10 ихтисослашган ҳайвонот хўжалиги ва фирмаси норка (қоракузан), ялтироқ қора тулки, шим. тулкиси, нутрия боқади. Асаларичилик — республика қ. х. учун анъанавий тармоқдир.

Транспорти — Европа транспорт тизимининг таркибий қисми. Т. й. (уз. 5,58 минг км), автомобиль йўллар (уз. 51,5 минг км), ҳаво, сув транспорти (уз. 2 минг км), трубопровод турлари ривож топган. Юк ташишнинг 72%, йўловчи ташишнинг 55% т. й. га тўғри келади. Магистрал нефть қувурлари — 2861 км, газ қувурлари — 5534 км (1996). Минск ш. да 1984 й. да метрополитен ишга туширилган.

Пул бирлиги — Б. рубли.

Соғлиқни сақлаш. 1996 й. Б. да идораларга қарашли касалхоналардан ташқари 128500 ўринли 872 даволаш муассасаси бўлган. 1996 й. да Соглиқни сақлаш вазирлиги тизи. мида 14749 ўринли 58 санаторий ишлаган. Тиббиёт ходимлари 4 тиббиёт инти, 18 тиббиёт билим юртида тайёрланади. 13 и. т. института, Белоруссия тиббиёт технологиялари марказн, Меҳнат қобилиятини экспертиза қилиш ва ногиронлар меҳнатини ташкил этиш ин-ти соғлиқни сақлашнинг илмийамалий ва назарий масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 1996 и. Б. да 286 стадион, 4,7 минг спортзал, 220 сузиш ҳавзаси, салкам 14 минг спорт майд., 475 болаларўсмирлар спорт мактаби, жумладан 12 олий спорт маҳорати мактаби, 9 Олимпия резерви билим юрти фаолият кўрсатди; физкультура ва спорт соҳасида 16 мингдан зиёд мутахассис ишлайди; уларни Жисмоний тарбия ва спорт академияси етмштиради.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 1996Ғ97 ўқув й. Б да 4,5 минг мактабгача ёшдаги болалар муассасаларида 444,3 минг бола бўлган. Барча тоифадаги 4,9 минг умумий таълим мактаблари (1,6 млн. ўқувчи), шу жумладан 26 лицей (15,6 минг ўқувчи), 68 гимназия (63,5 минг ўқувчи), 2 коллеж (1,5 минг ўқувчи) ишлади. 248 ҳунартехника билим юртида 123,9 минг ўқувчи, 150 ўрта махсус ўқув юртида 125 минг, шу жумладан 4 нодавлат ўрта махсус ўқув юртида 2 мингдан кўпроқталаба таълим олди. 59 олий ўқув юртида 208,9 минг талаба, шу жумладан 20 тижорат асосидаги олий ўкув юртида 28 минг талаба ўқиди. Энг йирик олий ўқув юртлари: Белоруссия университетў, информатика ва радиоэлектроника унти, иқгисодиёт, технология, афар, техника ва пед. унтлари, политехника академияси, санъат академияси, мусиқа академияси ва б. Б. даги энг йирик илмий марказ Белоруссия миллий фанлар академиясипнр. Белоруссияда 5,2 минг оммавий кутубхона, 4,6 минг клуб муассасаси, 149 музей ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Белоруссия тилидаги биринчи босма китобни Ф. Скорина 1517 й. Прагада нашр эттирган. Белоруссияда 11 давлат нашриёти, 1400 га яқин турли мулкчилик шаклидаги субъект ва тадбиркор ноширлик фаолияти билан шуғулланади. Нодавлат, хусусий, касб, диний, партиявий ва б. нашрлар чиқади. 1996 й. умумий тиражи 59,1 млн. нусхада 3809 китоб, жумладан белорус тилида 8,8 млн. нусхада 598 китоб нашр этилган. 1997 й. 1 авг. да 938 даврий нашр, жумладан 654 газ., 234 жур., 50 бюллетень рўйхатга олинган. Энг машҳур нашрлари: «Лггература i мастацва», «Звязда», «Цэнтральная газета», «Свобода» ва б. Расмий ахборот агентлиги (Белинформ; 1938 — 92 й. ларда БелТА), шунингдек хусусий агентликлар: Б. янгиликлар агентлиги (БелаПан), «Реклама, информация, дайджест» (РИД) ва б. бор. Белоруссияда радиоэшиттириш 1925 и., телекўрсатув 1956 й. да бошланган. Мустақил тижорат радиост-ялари ҳам ишлаб турибди. 1991 й. дан нодавлат эфир ва кабель телекўрсатув тармоғи ривожланмоқда.

Адабиёти. Белоруссияда адабиёт 10-а. да белорус ёзуви пайдо бўлгач вужудга кела бошлади. 14 — 15-а. ларда Белоруссия ерлари Буюк Литва князлигига сиёсий жиҳатдан бирлаштирилиб, белорус тили давлат тилига айланиши адабиётнинг ривожланишига ёрдам берди. Дастлабки белорус йилномаларини тарихий проза намуналари деса бўлади. Белоруссия адабиёти ва тилининг ривожи атоқли маданият арбоби, белорус матбаачиси Ф. Скорина (16-а. бошлари) номи билан боғлиқ. Бу даврда ҳуқуқий тафаккур ёдгорликлари яратилди, янги жанрлар — китобий шеърият, публицистика, тарихийёднома прозаси, драматургия вужудга келди. Николай Гусовский лотин тилида «Зубр ҳақида қўшиқ» достонини езди. Публицист ва таржимон С. Будний Несвиж ш. да диний мавзудаги «Катехизис» деб аталган саволжавоб китобини нашр этди. Она тилининг жонкуяри В. Тяпинский 1580 й. да биринчи марта Инжилни белорус тилига таржима қилди. Шоирлар орасида А. Римша алоҳида ажралиб турарди. Барокко даври (16-а. охири — 18-а. ўрталари)да Белоруссия адабиётида янги қаҳрамон — деҳқон, ҳунарманд пайдо бўлди. 17-а. да Симеон Полоцкий китобий шеъриятни ривожлантиришга ҳисса қўшди. 17-а. 2-ярми — 18-а. 1-ярмида тақдидийҳажвий тусдаги ва драма асарлари яратилди. Я. Боршевский, Я. Чечет, А. Рипинский, В. Сирокомль, А. ВеригаДаревский, А. Плуг, В. Коротинский ва б. белорус ҳамда поляк тилларида ижод қилдилар. 1863 — 64 й. лардаги қўзғолон раҳбари К. Калиновский белорус тилида «Мужицкая правда» газ. ни нашр этди. Ф. Богушевич ижоди белорус уйғониш даври миллий гоясипинг чўққиси бўлди. 1906 й. дан чиқа бошлаган «Наша шва» газ. тсварагида акаука А. ва И. Луцкевичлар (асосчи па ноширлар), Я. Купала, Я. Колас, Тетка, М. Богданович, В. Ластовский. А. Гарун ва б. лар бирлашдилар. Ўша даир адабиёти халқни уйғотиш. тарихий ишларга отлантириш мақсадини кўзлар эди. 1920й. лар бошида белоруслаштирнш сиёсати бошланиб, адабий жур. лар чиқа бошлади, адабий ташкилотлар тузилди. 1920 й. лар охирида эса белоруслаштириш сиёсати белорус зиёлиларига қарши қатагонлар сиёсати билан алмашди. 1930-й. ларда ҳам кўлчилик белорус ёзувчилари қатағон қилинди. 2-жаҳон уруши даврида эса фронт ва партизан отрядларида таниқли ёзувчиларнинг бир қисми ҳалок бўлди.

Урушдан кейин жанг қахгкшонлиги ва азобуқубатларини тасвирловчи асарлар яратилди. А. Кулешов, М. Танк, 3. Остапенко, И. Шамяқин ва б. ижодида уруш мавзуи узоқ йилларгача асосий мавзу бўлиб қолди. 1950 — 70-й. ларда бошқа ёзувчилар туркуми адабиётга кириб келди: М. Линков, И. Шамяқин, И. Мележ, П. Пестрак, А. Адамович, Т. Бондарь ва б. нингроманларида халқнинг машаққатли ҳаёти лавҳалари — инқилоблар, урушлар, коллективлаштириш, қатағонлар манзаралари тасвирланган. Миллий тикланиш ғоялари ва Чернобиль фалоқати Р. Бородулин, С. Законников, Н. Метлицкий шеърларида, И. Шамяқин, Б. Саченко прозасида, А. Петрашкевич пьесаларида акс этди. Қатағон исканжасидан омон қайтган бир қатор адибларнинг «лагерь шеърияти», эсдаликлари 1980-й. лар охири — 1990й. лар бошида ижтимоий аҳамиятга эга бўлди. Белоруссия адабиётида барча жанрлар ривожланиб бормоқда. Я. Купала, Я. Колас, П. Бровка, М. Танк ва б. нинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги. Белоруссия ҳудудида палеолит, неонит ва жез даври меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган. 11-а. дан ўзига хос меъморлик ривожланди. Полоцк, Гродно, Витебск каби шаҳарлар жадал қад кўтарди, маҳобатли иншоотлар қурилди. 13 — 17-а. ларда готика ва уйғониш (ренессанс) услубидаги кўпгина мудофаа истеҳкомлари барпо этилди. Гўзал ёғоч меъморлиги давом этди. 16 — 18-а. ларда барокко услубидаги ибодатхоналар тикланди. 18-а. охири — 19-а. бошларида қурилишда классицизм устунлик қилган бўлса, 19-а. 2-ярми — 20-а. бошларидаги меъморликда барча услублар аралашқуралаш бўлиб кетди. 20-а. бошларида Белоруссия меъморлигига модерн (Минскдаги уй-жой бинолари, меҳмонхона мажмуаси), конструктивизм (Б. Миллий кутубхонаси, 1930 — 32, меъмор Г. Лавров; Ҳукумат уйи, 1929 — 34, меъмор И. Лангбард) услублари кириб келди. 2-жаҳон урушидан кейин вайрона шаҳар ва қишлоқлар тикланди. Минскда бир қанча меъморий мажмуалар яратилди: спорт саройи (1966. меъмор С. Филимонов, В. Малишев), «Юбилейная» меҳмоихонаси (1968, меъмор Г. Бенедиктов) ва б. ; ёдгорлик мажмуалари — Минск яқинидаги Шуҳрат қўрғони (1969, ҳайкалтарош А. Мембель, меъмор О. Стахович), Хатинь (1968 — 69. меъморлар Ю. Градов, В. Занкович, Л. Левин, ҳайкалтарош С. Сслиханон) ва б. лар. Светлогорск, Новополоцк, Солигорск каби янги шаҳарлар вужудга келди.

Тасвирий санъати. Белоруссия ҳудудида ибтидоий санъатнинг энг қад. намуналари тош даврига мансуб. Халқ амалий санъати, айниқса суяк ва сополга нақш солиш, ўймакорлик, заргарлик, каштадўзлик ривож топган. Жез ва темир даврларида металл безаклар пайдо бўлган. Мил. ав. 5-а. га оид жез ва темир билагузуклар, ҳайвонларнинг сопол ҳайкалчалари сақланган. Христианлик тарқалиши муносабати билан икона (худо ва авлиёлар расмини ишлаш) санъати ривожлана бошлади. 11 — 15-а. лардан қўлёзма китоблар миниатюралар, лавҳалар, манзаралар билан безатилди. Китоб босиш ривожлана бошлагач, гравюра санъати ўсди, босма китобларни безашнинг ўзига хос услуби вужудга келди. Амалий безак санъати Ғарбий Европа ва қад. рус санъатининг миллий рухдаги ўзига хос омихтасидан иборат. 15 — 16-а. ларда гулдор керамика маҳсулотлари, қабариқ кошинлар, асл металлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш расм бўлди. 15-а. да Белоруссияда ҳунармандчилик бирлашмаси — Гроднода шишасозлар усгахонаси барпо этилди ва бадиий шиша и. ч. йўлга кўйилди. 14 — 19аларда сғоч ўймакорлиги, кулолчилик, тўқимачилик (белбоғлар, гобеленлар — девор гиламлари) равнақтопди. 16—18-а. ларда рангтасвир ва гравюра соҳасида реалистик майллар яққол намоён бўлди. 19-а. дан санъат романтизм ва цисман классицизм йўлидан борди. 20-а. да ранггасвир, ҳайкалтарошлик, фафика, театрбезак санъати юксак даражага кўтаридди. Ҳоз. санъаткорлар орасида рассомлардан И. Рэй, Н. Селешчук, Г. Вашченко, ҳайкалтарошлардан А. Глебов, Г. Муромцев, С. Вакар, И. Миско, график рассомлардан Л. Асецкий, Е. Лось, А. Кашкуревич, В. Шарнгович, амалий безак санъати усталаридан В. Дёмкина. А. Кишченко, И. Стасевич кабилар машҳур.

Мусиқаси. Белоруссия мусиқа санъати манбалари шарқий славянлар ва Киев Руси халқ мусиқасидан бошланади. Дастлабки дунёвий профессионал анъаналарни скоморохлар (қизиқчимасхарабозлар) бошлаб беришган. 15-а. га келиб православ черков мусиқасида машҳур қироатли ашуланинг маҳаллий тоифаси шаклланди. 16а. 2-ярми — 17-а. да Уйғониш даври анъаналари ва Реформация гоялари Белоруссия мусиқа маданиятига таъсир утказди. 17-а. да партес қушиқчилиги (кўп овозли ўзига хос хор) вужудга келди. 18-а. да бойваччалардан Радзивиллар, Сапеглар, Огинскийлар, А. Тизенгауз ва б. ларнинг хусусий театрлари, капеллалари мусиқа маданияти марказига айланди. 19-а. бошларидан Витебск, Гродно, Минск, Могилёвда шаҳар оркестрлари ишлай бошлади, спектакллар саҳналаштирилди. 1918 — 21 й. ларда халқ консерваториялари очилди. кейинчалик улар техникум ва мактабларга айлантирилди. 1920й . лардан профессионал мусиқа санъати ривожланди (композиторлар Н. Чуркин, Н. Аладов, А. Туренков, Г. Пукет, В. Золотарёв, А. Богатирёв), миллий опера ва балетлар саҳналаштирилди. 2-жаҳон уруши даврида ва 1950-й. ларда қаҳрамонликватанпарварлик мавзуидаги асарлар ёзилди. Л. Абелиович, Н. Аладов, А. Богатирёв, Е. Глебов, В. Золотарёв, П. Подковиров, Г. Пуке вокалсимфония мусиқа жанрида, А. Клумов фортепиано, И. Любан, С. Полоноский, Н. Соколовский ва б. лар қушиқ жанрида ижод қилдилар. 1960—90-й. ларда Ю. Семеняко, Э. Смольский, Г. Вагнер, С. Кортес, В. Солтан, А. Бондарёнко ва б. ларнинг опералари қўйилди. Оперетта жанрида В. Войтик, Е. Глебов, В. Кондрусович, А. Мдивани ва бларнинг асарлари пайдо бўлди. Қўшиқ жанрида Л. Александровская, В. Оловников, Н. Кузнецов, И. Лученок, Е. Глебов, B. Будник ва б. лар муваффакиятли ишладилар. 1980 — 90-й. ларда А. Богатирёв, C. Бельтюков, А Бондарёнко, В. Бранловский, В. Будник, В. Войтик, Е. Глебов, В. Дорохин, Э. Зарицкий, В. Иванов ва б. турли жанрларда ижод қилдилар. Белоруссиялик композитор В. Золотарёв ўзбек куйлари асосида симфоник увертюра, рапсодия, сюита ва «Навоийнинг 6 газали» вокалсимфоник асарини яратди. Белоруссияда Миллий академик опера театри, Миллий академик балет театри, Давлат мусиқали комедия театри, Давлат академик симфония оркестри, Давлат хор капелласи, Давлат раке ансамбли, Белоруссия мусиқа академияси ва б. ишлаб турибди.

Театри. Белоруссия театр санъати халк, расмрусумлари ва ўйинларидан, дайди қизиқчилардан бошланган. 16-а. да қуғирчоқ театри — батлейка пайдо бўлди. 16 — 18-а. ларда мактаб театри, 16 — 20-а. ларда халқ драмаси кенг расм бўлди. 18 а. нинг 1-ярмида шаҳар ва рабодларда хусусий театрлар фаолияти авж олди, уларнинг баъзилари юқори малака даражасига кутаридди. 1840-й. лардан драматург, актёр, реж. В. ДунинМарцинкевич белорус профессионал театрини ташкил этишга жонкуярлик қилди.

20-а. да белорус саҳна санъатини ривожлантиришда янги босқич бошланди. К. Каганец, Я. Купала, Я. Колас, К. Буйло, Л. Радзевич, И. Буйницкий, Ф. Алехнович, Ф. Ждановичларнингсаъйҳаракатлари б-н дастлабки театрлар вужудга келди. 2-жаҳон уруши даврида 23 театрдан кўпчилиги ўз фаолиятини тўхтатди, баъзилари ўзга юртларга кўчиб, концертлар берди. Урушдан кейин қаддини ростлаган санъат жамоалари услуб изланишларини кенгайтирди, саҳна маҳоратини оширди. Белоруссия театрларида самарали ишлаган ва ишлаётган саҳна усталаридан Г. Макарова, С. Станюта, 3. Стомма, Г. Овсянников, Л. Давидович, В. Белохвостик, А. Климова, Р. Янковский, Г. Гарбук, М. Захареви’1, В. Тарасов, А. Милованов, В. Кулешов, Т. Кокштис, О. Клебанович, реж. лардан Л. Литвинов, Н. Мицкевич, К. Санников, В. Раевский, Б. Луценко, Н. Пинигин, В. Короткович ва б. ни кўрсатиш мумкин. 1997 й. Б. да 26 давлаттеатри ишлади. Б. Санъат академияси, Маданият ун-ти актёр, реж., театршуносларни тайёрлаб бермоқда.

Киноси. Белоруссияда кино и. ч. 1924 й. да бошланган. Ўша йили Кинематография ва фотография ишлари бошқармаси (Белдавкино) ташкил этилди. 1928 й. Ленинградда С«оветская Беларусь» бадиий фильмлар студияси тузилди (1946 й. дан «Беларусфильм»); J939 й. дан Минскда ишлайди. 1926 й. да «Ўрмон воқеаси» деб аталган биринчи бадиий фильм яратилди. 1920 — 30-й. ларда яратилган фильмларда миллий ва ижтимоий озодлик йўлидаги кураш ҳамда замонавий турмуш етакчи мавзулар бўлиб қолди. 1940 — 70-й. ларда бадиий ва ҳужжатли кино усталари уруш мавзуларини ва ижтимоий турмушнинг чигал жараёнларини акс эттирдилар. ахлоқодоб муаммоларини кўтариб чикдилар. Адабий асарлар экранлаштирилди, болалар учун фильмлар яратилди. 1980-й. лар охиридан белорус кинематографчилари тарихий ўтмишни ва ҳоз. замоннинг мураккаб жараёнларини чуқурроқ идрок этишга интилиб, «Оқ шудринглар» (реж. И. Добролюбов), «Бизнинг бронепоезд» ва С«иёсий бюро» кооперативи» ёки «Олис видолашув» (реж. М. Пташук), «Қилмишқидирмиш» (реж. Б. Степанов, М. Қосимова, Б. Шадурский) фильмларини яратишди. «Беларусфильм»да Тел«ефильм», «Йилнома» ижодий бирлашмалари, 1973 й. дан мультфильмлар устахонаси ишлайди. Киноактёр театри студияси мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: БЕЛОРУССИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты