АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ — клиник тиббиёт соҳаси, жарроҳликда организмни оғриқсизлантириш, операция вақтида унинг муҳим ҳаётий функцияларини бошқариш масалаларини ўрганади. Анестезиология мустақил фан сифатида бундан бир неча ўн йил илгари шаклланди. Ўзбекистонда Анестезиология хизмати бекаму куст йўлга қўйилган; йирик шифохоналарда махсус Анестезиология бўлимлари бор. А. кафедpaларида анестезиолог мутахассислар тайёрланади ва и. т. ишлари олиб борилади.