АНЕСТЕЗИЯЛОВЧИ МОДДАЛАР — сезув нерви охирлари (рецепторлари) ва толалари орқали қўзғалиш ўтишини вақтинча тўхтатиб қўядиган дорилар. Уларнинг энг асосий фармакологик хоссаси ҳар қандай сезувчанликни аввало оғриқ ҳиссини йўқотиш. Шу сабабли Анестезияловчи моддалардан (новокаин ва б.) жарроҳлик операцияларида маҳаллий оғриқсизлантириш, яъни анестезия учун фойдаланилади.