БЕМОРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ

БЕМОРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ — бемор (касал)ларга ҳэртомонлама ёрдам бериш ва врач кўрсатмаларини бекаму куст амалга оширишни таъминлайдиган тадбирлар мажмуи; давонинг муҳим таркибий қисми. Турли касалликларда беморни парвариш қилишпинг ўзига хос хусусиятлари бор. Шу билан бирга барча беморларга тегишли умумий парвариш қоидалари мавжуд. Беморнинг маълум бир тартибга амал қилиши, тўғри овқатланиши, врач буюрганларини тўлатўкис бажо келтириши, бемор аҳволини узлуксиз кузатиб бориш, шунингдек дард туфайли заифлашиб қолган организмни бошқа касалликлардан ҳимоя қилиш ҳам Беморни парвариш қилишга киради Беморни парвариш қилиш тадбирлари беморнинг умумий аҳволига қараб белгиланади. Врач лозим бўлган тартиб (режим)ни тавсия этади, яъни қимирламай ётиш тартиби (ўринда ҳаракат қилинмайди), ётиш тартиби (ўринда турмасдан ҳаракат қмлиш мумкин), ётиб туриш тартиби (хона ичида ҳаракат қилиш мумкин), умумий тартиб (фаол ҳаракат қилишга рухсат берилади). Бемор ўзига ўзи бемалол қарай олса ҳам, унинг яқинлари иложи борича қулай шароит тугдиришлари, кайфиятини бузмасликлари, врач кўрсатмаларини амалга оширишини кузатиб боришлари лозим. Бемор уйида даволанадиган бўлса, у ётган хона алоҳида, озода, ёруг, илиқ (18 — 20°) бўлиши, купда уч маҳал — эрталаб, кундузи ва кечқурун — ухлашдан олдин шамоллатиб турилиши зарур (ҳатто қишда ҳам). Бунда беморни иссиқ адёл, бошини қалин сочиқ билан ўралади ва юзи очиқ қоддирилади. Бемор совқотмайдиган қилиб яхши ўраб қўйилса, соф ҳаво ҳеч зарар қилманди. Езда деразани кун буйи очиб қўйган маъқул. Хона кунига 2 марта: эрталаб ва кечқурун ётишдан олдин йиғиштириб, тозаланади. Бунда дераза ромлари, эшик, мебеллар нам латта билан артилади, пол ювилади ёки латта ўралган чутка б-н тозаланади. Гиламлар, қалин дераза пардалар вақтинча йиғиб қўйилгани маъқул ёки тез-тез (ҳафтада 1 — 2 марта) чанг ютгич билан тозаланади. Хонада пастроқ товушда гаплашиш керак, аммо пичирлаб гаплашиш ярамайди. чунки бу беморга гўё унинг ағволи оғирлигини яширишга уринаётгандек бўлиб туюлади, радио ва телевизор овозини пасайтириб қўйилади. Бемории бирор жойга ўтказиш керак бўлса, махсус кресло ёки замбилдан фойд&танилади. Бу ишни бажарувчи ёлғиз бўлса, у бир қулини беморнинг кураги остидан, иккинчисини сонининг тагидан ўтказиб, кўтаради; бунда бемор кутарувчининг буйнига осилиб олади. Бошқа жойга утказишдан олдин жойнинг тайёрлиги куздан ксчирилади. Аҳволи огир беморлар чойшаби тагидан клеёнка солинади. думғаза остига резина доира, остга тувак, сийдикдон қўйилади, уларга ечинишларида ёрдам кўрсатилади. Беморнинг кўрпатўшаги узун ва кенг бўлгани маъқул. Тўшак устидан оқ чойшаб ёзилади. Баъзи касалликларда врач тавсияси билан тушак остидан унинг катталигида тахта қуйилади. Беморни иссиқ қилиб, ўрабчирмаш ярамайди. Каравот иелтгич асбобларига яқин қўйилмайди, уни икки томонидан бемор олдига бемалол келиш мумкин буладиган қилиб қўйиш керак. Бемор чойшабини эҳтиётлик билан алмаштириш лозим. Бунинг учун беморни (агар т>ра олмаса) авайлаб урин четига суриб, чойшабнинг бўшаган кисмини юмалоклаб ўраб, бемор ётган жойгача олиб келинади, унинг ўрнига тоза чойшаб ёзиб, беморни унинг устига ўтк^зилади, ўралган кир чойшаб эса йиғиштириб олинади. Оғир ётган беморнинг кўйлагини алмаштирганда кўйлак этагини юқорига томон йиға бориб, аввал бошидан, сўнгра қўлларида)) чиқарилади, кўйлак кийгизишда эса бунинг аксича амал қилинади. К^лоёқшикастла и ганда кийим аввал соғ қўлоёқаан, кейин касач қ>;лоёқдан ечилэди, кийгизишда эса бунинг акемча қилинади. Беморга врач рухсат этган бўлса, ҳафтада 1 марта уни чўмилтириш мумкин. Агар бунга рухсат берилмаса. кундалик ювибтарашдан ташқари, бемор баданини қайпаган сув ёки махсус эритмаларга ҳўлланган латта билан артиб турилади. Бемор қаттиқ терласа, кийими ботбот алмаштирнлиб, бадани қуруқ сочиққа артнлади (бадани доим қуруқ ва тоза туриши керак). Юз, бўйин ва гавданинг юқори қисмини кунда ювиб туриш, қулни ҳар сафар овқатланмшдан олдин ювиш керак. Ўрнидан турмайдигап беморлар оёғини каравот устига тогора қ>’йиб. ҳафтада 2 — 3 марта ювилади. Огир ётган беморларнинг жинсий аъзолари ва орқа чик>)рун тешиги соҳаси ҳар гал ҳожатдан кейин ювиб турилади. Ич кетганда дарҳол клеёнка ва чойшаб (лозим бўлса кийимларни ҳам) алмаштирилади ва орка пешов совунлаб ювилади. Сочни ҳар куни илиқ сув билан намлаб тараб, тоза тутилади. тирноқдарпи вақтвақти билан олиб турилади. Бемор тишини кунига 2 маҳал ювиб. ҳар гал овқатлангандан кейин оғзини чайиб туриши лозим. Оғир ётган беморлар тиши 0,5% ли сода ёки марганцовканинг кучсиз эритмасига намланган пахта билан артилади. Кулоқдар илиқ сув ва совун билан ювиб турилади, унда чирк йиғилиб қолса, 3% ли водород пероксид эритмасидан бир неча томчи томизиб. сўнгра пахта пиликча ёрдамида эх?иётлик билан олинади. Қулоқни тозалаганда гугурт чўпи, соч тўғноғичи ва б. дан фойдаланиш ярамайди, акс ҳодда қулоқ пардасини тешиб юбориш мумкин. Кўздан киприк ва қовоқларнинг ёпишиб қолишига сабаб бўладиган суюқлик ажрачганда (кўпроқ болаларда) эрталаб ювинтириш вақтида кузни эҳтиётлик билан илиқ сувда пахта бўлакчаси билан ювилади. Бурундан суюклик оққанда ёки қалоқҳосил бўлганда уни вазелин мойи ёки глицерин томизиб юмшатилади ва пахта пилик б-н аста тозаланади. Ётган беморларга тувак ва сийдикдон тутилади, у олдин тозалаб ювилади ва дезинфекцияланади. Беморнинг ҳароратини эрталаб ва кечқурун улчаб, ёзиб қўйиш жуда муҳим, чунки ҳароратнинг ўзгаришига қараб, касалликнинг қандай ўтаётганини ва даволаш нафини билса бўлади. Бемор овқати оқсил, углевод, ёг, минерал тузлар, витаминларга бой бўлиши керак. Беморни кунига 4 махал (маълум соатларда) овқатлантириш лозим. Овқатларнинг хилмахил бўлиши, дастурхонни чиройли қилиб безаш беморнинг иштаҳаси очилишига ёрдам беради. Кўпгина касалликларда врачнинг ўзи парҳез таомлар буюрадн, ўз билгича парҳез қилиш ярамайди. Айрим касалликлар (айниқса, меъдаичак касалликлари)да озоздан дамбадам овкатланиш тавсия этилади. Оғир ётган беморларга овқат қошиқ билан озоздан ичирилади. Ичимлик ва суюқ овқатлар (қайнатма шўрва. кисель ва б.) жўмракли махсус идишчада ичирилади. Беморнинг уйқусига, кайфиятига, эсҳуши жойида эканига кдраб туриш муҳим аҳамиятга эга. Беморни хаяжонлантирадиган, унинг кайфиятини бузадиган гапларни айтиш, эзмалик қилиш ярамайди. Бемор маъюс бўлиб, чиройи очилмаса, тинчлантириш, унга далда бериш маъқул. Бемор ётган уйда тинчлик сақлаш унинг тузук дам олишига ва тиниқцб ухлашига ёрдам беради. Терининг рангига, тошмалар борйўғига, қичишишига, гавда ҳароратига. юз кўзлар ифодасига эътибор бериш ва ўзгариш сезилса, тезда врач чақириш лозим. Шунингдек сийдик ва нажас рангининг ўзгарганлиги, дори-дармонлар қандай таъсир этаётганлигини кузатиб бориш ҳамда маълумотларни врачга етказиб туриш лозим. Агар доридан тошмалар тошса, қичишса. тилнинг учи ачишеа, кўнгил айниса, бу қайси дори б-н боғлиқлигини аниқлаб ва уни қабул қилишни тўхтатиб, дарҳол врачга хабар қилиш керак. Врач буюрганда беморга кўпинча грелка, горчичник, компресс қўйилади, дори ичирилади ва б. Дорини буюрилган миқдор (доза)да ва маълум вақтларда берилади. Доридармонлар қуруқ, айримлари қоронги ва салқин жойда сақланади. Юкумли касалликлар б-н оғриганлар, шунингдек кекса беморлар алоҳида парваришга мухтож бўлади. Юқумли касаллик бемордан атрофдагиларга ‘юқиши мумкинлигини назарда тутиб, тозаликка жиддий риоя қилиш талаб этилади. Руҳий касалларни парвариш кдлганда бахтсиз ҳодисалар (ўзига ва атрофдагиларга қасд қилиш, қочиш ва б.)нинг олдини олишга аҳамият берилади.

Ад.: Мамавалиев Н. С, Джахангиров И. А., Атлас по манипуляционной технике и уходу за больными, Т., 1997.

Эркин Қосимов.


Кирилл алифбосида мақола: БЕМОРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
БЕРУНИЙ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты