БЕНЗОЙ АЛЬДЕГИД (бензальдегид) , С6Н5СНО — органик бирикма, ароматик альдегидларнинг дастлабки вакили. аччиқ болом ғиди келадиган рангсиз мойсимон суюқлик; табиатда аччиқ бодом ва шафтоли мағзида амигдалин дсб аталувчи гликозид ҳолида учрайди. Мол. м. 106,12; зичлиги 1048 кг/ м3. Қайнаш т-раси 179°; сувда оз (0,3%) эрийди, спирт, бензол ва диэтилэфирда яхши эрийди. Бензил хлорид, фенол ва б. билан азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Узоқ сақланса сарғаяди. Ҳавода жуда тез оксидланиб, бензой кислота ҳосил қилади. Альдегидларга хое ҳамма реакцияларга киришади. Фенол ёки ароматик аминлар билан конденсатланиб, трифенилметан ҳосилаларини беради. Ишқор қўшиб қиздирилса, бензил спирт ва бензой кислота аралашмаси, KCN иштирокида конденсацияланса, бензоин ҳосил бўлади. Бензой альдегид нитроланиш, хлорланиш, сульфатланиш реакцияларига киришиб, асосан, лизомер бирикмалар ҳосил қилади. Толуолни катализаторлар таъсирида оксидлаш йўли билан олинади Атирупа и. ч. да хушбўй модда, озиқовқат эссенцияларининг компоненти сифатида ҳамда турли органик моддалар (хушбўй бирикмалар, бензоин, бўёқлар) ни синтез қилишда ишлатилади.