АНТИДОТЛАР

АНТИДОТЛАР, зиддизаҳарлар (юн. antidoton — заҳарга қарши) — организмга ҳар хил йўллар билан кирган заҳарли моддаларни заҳарсизлантирувчи кимёвий моддалар. Улар хилма-хил бўлиб, заҳарланган организмга турли (ичиш, сур-тиш ва ҳ. к.) йўллар билан юборилади. Организмга кирган заҳар қонга шимилиб улгурмасдан уни чиқариб юбориш ёки нейтраллаш чораси курилади: меъда ювилади, Антидотлар юборилади (мас, одам кислоталардан заҳарланганда натрий бикарбонат, магний оксид каби ишқорлар, ишқорлардан заҳарланганда эса лимон кислота ёки лимон шираси, сирка, суюлтирилган сирка кислота ва б. ичирилади), Заҳар қонга шимилиб кетган бўлса, нейтралланади ёки заҳарсизлантирилади: қонга глюкоза юборилади ва махсус чоралар кўрилади, мас, мишьяк (арсен)ли моддалар (люизит), оғир металл тузлари (сулема ва б.)дан заҳарланганда қонга унитиол, цианидлардан заҳарланганда амилнитрит, фосфорорганик моддалар (хлорофос ва б.), заҳарли қўзиқорин (мускарин) дан заҳарланганда атропин юборилади.


Кирилл алифбосида мақола: АНТИДОТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты