БЕТА-ЕМИРИЛИШ

БЕТА-ЕМИРИЛИШ (Ремирилиш, парчаланиш) —атом ядроларининг электрон ва антинейтрино ёки позитрон ва нейтрино чиқариб радиоактив емирилиши (парчаланиши). Бета-емирилишнинг уч типи маълум: электрон емирилиш (нейтроннинг протонга айланиши), позитрон емирилиш (протоннинг нейтронга айланиши) ва электрон қамраш. Электронлар чиқарганда яяро элементларнинг даврий системасивя ўзидан кейин турган кимёвий элемент изотопига, позитронлар чиқарганда ўзидан олдин турган элемент изотопига айланади. Электрон Бета-емирилишда ядро заряди 1 га кўпаяди, позитрон Бета-емирилишда 1 га камаяди; масса сони ўзгармайди. Бета-емирилиш ядро кучлари муаммосига боғлиқ масалалардан биридир. Ядро кучлари электромагнит ва гравитацион кучларга мутлақо ўхшамайди. Бу кучлар ядронинг икки зарраси бир-бирига жуда яқин келгандагина намоён бўлади. Иккинчидан, бу кучлар алмашиниш хусусиятига эга, яъни зарралар узоқлашганда бир-бирига тортилади, яқинлашганда эса итарилади ва зарралар бир-бирига айланади. Mac, нейтрон протонга, протон эса нейтронга айлана олади. Демак, протон ва нейтрон айни бир зарранинг икки хил ҳолатидир. Ядро таркибида ҳеч қандай ўзгариш рўй бермайди. Баъзан, зарралар ўзаро алмашинади. Бундай ҳодиса беқарор ядролардагина кузатилади. Радиоактив ядролар таркибида ё нейтрон, ёки протонлар ортиқча бўлади. Нейтронлардан бири протонга айланса, ядро турғун ҳолатга ўтади. Бунда зарядлар мувозанати сақланиши учун электрон ядродан тез чиқиб кетади. Бу ҳолда Рнурланиш рўй беради. Агар ядрода ортиқча протонлар бўлса, улардан бири нейтронга айланиши мумкин. Бунда мусбат электрон (позитрон) ҳосил бўлади ва тез ядродан чиқиб кетади. Нейтроннинг ўзи беқарор заррадир. У узоқ вақт ядродан ташқарида бўлса, ўзўзидан протон ва электронга бўлинади. Протон ядронинг электрон қобиғидан электрон камраши натижасида протон нейтронга айланади. Кўпинча, ядрога энг яқин Кқобиқдан электрон ‘Кқамралади, Кқамраш деб шуни айтилади. Ккамрашда Кқобиқдаги бўшаган жойга юқорироқ қобиқлардан электронлар ўтади, бунда фотон ажралади. Умуман олганда Бета-емирилиш жараёни қатор мураккаб масалаларни ўз ичига олади. Булардан бири ядродан ажралиб чиқаётган электрон энергияси масаласидир. Рнурланишда радиоактив атомдан электронлар катта энергия б-н отилиб чиқади. Бу электронлар энергияси ҳар хил усуллар билан (мас, магнит майдонида электронларнинг оғишини ўлчаш йўли б-н) аниқланади (қ. Бетанурлар детекторў). Квант механика қонунларига мувофиқ, ядрода муайян миқдордагина энергия бўлиши керак. Ҳақиқатан ядро емирилишда дискрет миқдордаги энергияга эга бўлган азарралар ва унурлар тарқатади. Шу сабабли р-нурланишда ҳам айнан шу ҳолни кузатиш мумкин. Муайян изотоп ядроси чиқарадиган электронлар нолдан максимал қийматгача узлуксиз энергия тақсимотига (спектрга) эга бўлади. Демак, энергия узлуксиз тақсимланар экан. Бизни энергия тақсимоти узлуксизлиги эмас, балки энергиянинг қаёққа сарф бўлиши қизиктиради. Одатда, ажралиб чиққан тўла энергия ҳисобланганда у спектр қийматига тенг бўлиб чиқади ва барча электронлар энергияси йиғиндиси умумий энергия қийматидан кам энергия б-н тарқалади. Қолган энергия қаёққа кетади? Энергиянинг сақланиш қонуни Бета-емирилишда бузиладими? Ҳаракат миқдори моментининг сақланиши ёки спин сақланиши ҳам гўё бузилгандек бўлади. В. Паули Б. е. да сақланиш қонунлари гўё бузилар экан, демак, бу жараён нотўғри талқин этилган, деб фикр юритди. У янги зарра пайдо бўлишини айтди. Бета-емирилишда кам энергияли ва ҳаракат миқдорига эга нейтрал зарра ҳам иштирок этади. Лекин бу ҳолни тажриба давомида кузатиш кийин. Ҳар бир жараёнда муайян миқдорда энергия ажралиб чиқади ва бу энергия зарралар орасида ихтиёрий равишда тақсимланади, электронга эса, шароитга қараб, шу энергиянинг ҳар хил улуши тўғри келади. Шундай қилиб, Бета-емирилишда п*рҚе эмас, балки п—>рҚеҚлскузатилади, бундар— протон, «—нейтрон, х — нейтрал зарра. Э. Ферми бу заррани «нейтрино» деб атади. Бу итальянча «нейтронча» демакдир. Ҳозир бу зарра а«нтинейтрино» дейилади. Протон парчаланишида пайдо бўлган зарра «нейтрино» деб юритилади. Формулада v—нейтрино. Нейтрино ва антинейтринонинг тинч ҳолатда массаси бўлмайди. Электрон ва антинейтрино энергияларининг йиғиндиси нейтрон ва протон массасининг айирмасидан иборатдир, лекин электрон энергияси миқдори ҳар хил бўлиши мумкин, чунки хар бир емирилишда энергия ҳар хил миқдорда тақсимланади. Икки электрон чиқариш билан (А, Z) ядро (A, ZҚ2) ядрога айланса, қўш Б. е. содир бўлади. Бунда v ва v (нейтрино ва антинейтрино) айний ёки айний эмаслигига қараб Бета-емирилиш икки хил схемага эга бўлади (қ. Радиоактивлик).


Кирилл алифбосида мақола: БЕТА-ЕМИРИЛИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АТОМ ФИЗИКАСИ
АТОМ ЭНЕРГИЯСИ
ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты