АТОМ ФИЗИКАСИ

АТОМ ФИЗИКАСИ — физиканинг атом хоссалари, электрон қобиқлари тузилиши, электронлар ва ионлар хоссалари, уларнинг электромагнит майдонидаги ҳаракатини ўрганадиган бўлими. Моддаларнинг атом (А.)лардан ташкил топганлигини қад. юнон файласуф-материалистлари Эпикур, Левкипп ва Демокритлар айтган. Демокритнинг фикрича, бизга узлуксиз бўлиб кўринган жисмлар ҳақиқатда бўлинмас майда зарралардан, яъни Атом физикасилар ва улар орасидаги бўшлиқдан ташкил топган; бу Атом физикасилар ҳамма вақт ҳаракатда бўлади. 15 — 18-а. ларда табиатни тажриба асосида ўрганиш усуллари тараққий эта бошлайди. Ҳамма фанлар қатори кимё фани ҳам ривожланди. Тажрибада олинган натижалар жисмлар атомлардан ташкил топган деган назарияни тасдиқлай борди. Тажрибалар кимёвий бирикма ҳосил қилишда бир модданинг зарралари иккинчи модда зарралари орасига кириб, улар ўзаро бирлашади ва янги бирикма зарраларини ҳосил қилади, деган хулосага келтирди. Атом физикаси назариясининг ривожланишида Дальтон, француз кимёгари Ж. Л. Пруст, Ломоносов ва Авогадронинг илмий гипотезалари катта роль ўйнади. Авогадро бир хил т-ра ва босимдаги тенг ҳажмли ҳар хил газларда молекулалар сони ўзаро тенг деган фикрни айтди. Авогадронинг бу қонуни ҳар хил элементларнинг Атом физикаси огирликларини ўзаро таққослаш имконини берди. Ҳар бир модданинг грамм-молекуласида молекулалар сони бир хил, яъни JV0 = 61023 га тенг эканлиги маълум (қ. Авогадро қонуни). Авогадро сони маълум бўлса, ҳар бир Атом физикасининг оғирлиги грамммолекула оғирлигини Авогадро сонига бўлиб топилади. Ҳатто 19 – а. охирларигача Атом физикасини бўлинмас зарра деб қараганлар. 1897 — 98 й. лардан Томсон (Лорд Кельвин) А. таркибида электронлар бор деган фаразни айтди. 1911 yi.aa Резерфорд А. нинг планетар моделини яратди. Атом физикаси — протон ва нейтронлардан иборат ядро ва унинг атрофида айланувчи манфий зарядли электронлардан ташкил топган. Электрон (е) заряди 4,810~10 CGSE га тенг, массаси эса протон массасиги дан 1840 марта кичик бўлган заррадир. Протон водород А. нинг ядросидир. Протон заряди мусбат бўлиб, қиймати электрон зарядига тенг. Нейтрон массаси тп тахм. протон массасига тенг, лекин зарядсиз заррадир. Ядродаги протонлар сони ядро атрофида айланувчи электронлар сонига, бу сон эса элементларнинг даврий тизимидаги ўрнининг рақами, яъни Атом физикаси рақамига тенг. Элементларнинг Атом физикаси огирлигидан Атом физикаси ракамини айирганда ядродаги нейтронлар сони келиб чиқади. Дания физиги Нильс Бор 1913 й. да Резерфорд моделига асосланиб, водород Атом физикасининг ички тузилиш назариясини яратди. Н. Бор атом зарралари мураккаб тизим бўлгани ҳолда мувозанатда бўлишини биринчи бор тушунтириб берди. Н. Бор Атом физикаси назариясини яратишда фараз сифатида учта постулат қабул қилади.

I постулат. Электрон ядро атрофида айланма ҳаракат қилаётганда ўз энергиясини йўқотмайди.

II постулат. Электрон ядро атрофида фақат барқарор орбиталардагина айланиши мумкин.

Шпостулат. Электрон энергияси катта бўлган барқарор орбитадан энергияси кичик бўлган орбитага ўтганда ортиқча энергиясини ёруғлик нури, квант (фотон), яъни h v сифатида чиқаради. Бор назарияси фақат водород ва водородга ўхшаган атомлар учунгина яроқлидир. Бироқ зарядлари сони кўп бўлган элементларнинг квант назарияси — квант механикани яратишда Борнинг атом назарияси бошланғич қадам бўлиб хизмат қилди. Квант механика Н. Бор, В. Гейзенберг, Л. де-Бройль, М. Борн, Атом Физикаси Дирак ва б. томонидан яратилди.

Атом физикаси физиканинг янги бўлими бўлиб, янги кашфиётлар билан бойиб бормоқда. Атом физикасининг асосий бўлимлари — атом назарияси, атом (оптик) спектроскопия, рентген спектроскопияси, радиоспектроскопия, лазер спектроскопияси, атом ва ион тўқнашишлари физикасидан иборат. Атомнинг барча ҳолат характеристикаларини мукаммал аниқлаш Атом физикасининг энг муҳим вазифасидир. Бунда атом энергияси қийматлари — энергия сатқи, ҳаракат миқдори моментларининг қийматлари ва атом ҳолатини ифодаловчи бошқа миқдорлар аниқланади. Атом тузилишини батафсил текширишда қўлга киритилган нати-жалардан физиканинг кўпгина бўлимларидагина эмас, балки кимё, астрофизика ва б. фан соҳаларида ҳам жуда кўп фойдаланилади. Спектрал чизиқларнинг кенгайиши ва силжишини ўрганиш муҳит (суюклик, кристалл) нинг маълум қисмидаги майдонлар ва унинг ҳолати ҳақида фикр юритишга имкон беради. Электрон заряд зичлигининг тақсимланишини ва ташқи кучлар таъсирида унинг қай тариқа ўзгаришини билиш атом ҳосил қилиши мумкин бўлган кимёвий боғларни, кристалл панжарасидаги ион ҳаракатини аниқлаш учун жуда муҳимдир. Атом ва ионларнинг тузилиши ва энергия сатҳи характеристикалари ҳақидаги маълумотлар квант электроника қурилмалари учун катта аҳамиятга эгадир. Атом ва ионлар тўқнашганда уларнинг ионлашиши, уйғониши, қайта зарядланиши ҳақидаги билимлар плазма физикасида муҳим ўрин тутади. Атомлар энергия сатҳларининг тузилишини билиш астрофизика учун жуда зарур. Шундай қилиб, Атом физикаси табиат фанлари билан чамбарчас боғлиқдир. Атом ҳақида Атом физикаси яратган тасаввур дунёни билиш учун ҳам аҳамиятга эга. Турли моддаларнинг турғунлиги, Ердаги оддий т-ра ва босимда кимёвий элементларнинг бошқа элементларга айланмаслиги атомнинг «турғунлиги»га боғлиқ. Ташқи шароит ўзгарганда атом хоссалари ва ҳолатининг ўзгара олиши, атомнинг «пластик» бўлиши элементар зарралардан бирининг иккинчисига айланиши йўлларини кўрсатиб бериб, мураккаб тизимларнинг пайдо бўлиши сабабларини очади. Шу кунларда Атом физикаси модда тузилиши ҳақидаги тасаввурларни кенгайтирувчи алоҳида фанга айланиб қолди. Модда тузилиши назарияси анча мураккаб бўлиб, физиканинг деярли барча ютуқлари ва ҳоз. замон математик аппаратнинг қудратига таянган. Сўнгги йилларда атом спектроскопиясининг плазма диагностикасига, астрофизик тадқиқотларга, газли лазерлар спектроскопияси ва б. соҳаларга татбиқи анча ривож топди. Аммо бу масалаларни ёритиш атом спектрлари назариясига, атомда юз бераётган радиацион жараёнларнинг эҳтимоллиги ва кўндаланг кесими каби муҳим характеристикаларга тегишли тайин ҳисобларни ўтказишни талаб қилади.

Ад:. Бекжонов Р. Б., Аҳмадхўжаев Б., Атом физикаси, Т., 1979; Бекжонов Р. Б., Атом ядроси ва зарралар физикаси, Т., 1995; Модда тузилиши, Т., 1997.


Кирилл алифбосида мақола: АТОМ ФИЗИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
БИОЛОГИЯ
ЭЛЕКТРОНИКА
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты