АНТИСЕМИТИЗМ — миллий ва диний бидъат-хурофот, яҳудийларга душманлик кўзи билан қараш. Антисемитизм ирқий шовинизмнинг энг мудҳиш кўринишидир. Тарихда Антисемитизм турли шаклларда — атайин ёлғон, туҳмат тарқатиш, ҳар хил камситишлардан тортиб, то оммавий равишда аҳолини кўчириб юбориш ва қирғин қилиш, геноцидгача намоён бўлган. Антисемитизм герман фашизми ўтказган сиёсатда айниқса кескин тус олган.