БЕТАТРОН

БЕТАТРОН — электронларнинг индукцион тезлатгичи. Оддий трансформаторга ухшаб токка уланади, иккиламчи ғалтак урнида «тешик кулча» шаклидаги вакуум камераси жойлашган. Вакуум камерасида электронлар манбаи—инжектор ўрнатилган (расм). Вакуум камерада инжектордан чиққан электронлар айлана (Ғ•„ радиусли) бўйлаб ҳаракатланганда электр майдон таъсирида импульси ортади. Бетатронда электронлар энергиясини 300 МэВ гача орттириш мумкин. Бетатронда ҳосил қилинган тезланишдан кўпинча синхротронларда электронлар энергиясини 2—5 МэВ гача етказишда фойдаланилади. Синхротронларда орбита радиуси тезликка мутаносиб ўзгарганидан камера ўлчамлари ортиқча катталашмаслиги учун электронларни Бетатрон режимида тезлатиш мақсадга мувофиқ. Бетатрон ёрдамида жисмлар таркибидаги элементлар таҳлил қилинади.

Тезлатилган электронлар ёки гамманурланиш ядро физикасида, и. т. ишларида, тиббиётда нурланиш терапияси ва ташҳис (диагностика)да, техникада, дефектоскопия мақсадларида ишлатилади. Кейинги вақтларда катта энергияга эга бўлган электронларни кескин секинлаштириб олинадиган гамманурланишдан моддалардаги жуда оз миқдордаги «бегона» бирикмаларни радиоактивлаш йўли билан таҳлил қилишда муваффақиятли фойдаланилмоқда. Айниқса, 25 МэВ энергияга эга бўлган электрон тезлатгичлар бундай ишларда анча қўл келмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: БЕТАТРОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЭЛЕКТР МАЙДОН
ЭЛЕКТР
ГАММА- НУРЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты