БЕҲБУДИЙ Маҳмудхўжа (1875,? Самарқанд—1919.25.3, Қарши) — драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади. Беҳбудий . ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд якинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар б-н ҳамкорликда янги мактаб очади. Беҳбудий Қозон ва Уфага бориб (190304), у ердаги янги усул мактаблари билан танишади, татар зиёлилари билан алоқани йўлга қўяди. Янги мактаблар учун дарсликлар тузишга киришади. «Рисолаи асбоби савод» («Савод чиқариш китоби», 1904), «Рисолаи жуғрофияи умроний» («Аҳоли географиясига кириш», 1905), «Мунтахаби жуғрофияи умумий» («Қискача умумий география», 1906), «Китобат улатфол» («Болалар хати», 1908), «Амалиёти ислом» (1908), «Тарихи ислом» (1909) каби китоблар чоп эттиради. Кейинчалик (1908 й. да) Шакурийнинг Ражабаминдаги мактабини Самарқанддаги ўз ҳовлисига қўчириб келтиради. Беҳбудий 1911 й. да «Падаркуш» драмасини ёзди. Бу биринчи ўзбек драмаси эди. 3 парда 4 манзарали бу асар мазмунан содда бўлиб, ўқимаган, жоҳил ва нодон боланинг ўз отасини ўлдиргани ҳақида эди. Беҳбудий бу асар жанрини «миллий фожиа» деб атаган. Нашр қилишга чор цензураси йўл қўймайди. «Бородино жанги ва Русиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг 100 йиллик юбилейи санасига бағишланади» деган важ б-н Тифлис (Тбилиси) цензурасидан ўтказади. Драма 1913 й. босилиб чиққан, аммо саҳнага қўйиш учун яна бир йилча вақт кетади. Асар Самарқандда 1914 й. 25 янв. да саҳнага қўйилди. Драма халққа кучли таъсир кўрсатади. Абдулла Қодирий «Бахтсиз куёв» драмасини шунинг таъсирида ёзгани маълум. «Падаркуш» ҳам жанр, ҳам мазмунига кўра янги узбек адабиётини бошлаб берган асар бўлди. Драма Тошкентда 1914 й. 27 фев. да Авлоний томонидан қайта саҳналаштирилади. Беҳбудий 19ЬЗ й. да «Самарқанд» газ. ни чиқаради. Газета узбек ва тожик тилларида, ҳафтада 2 марта чоп этилди. 45сони чиққач, моддий танқислик туфайли нашр тўхтади. Шу йил 20 авгдан у «Ойна» жур. чикара бошлади. Ҳафталик, суратли бу жур. асосан ўзбекча бўлиб, шеър, мақола (форсча), эълонлар (русча) ҳам бериб боридди. Жур. Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Туркиягача тарқадди. Беҳбудий китоб нашрини хам йўлга қўяди. Фитратнинг «Баёноти сайёҳи ҳинди»сини русчага таржима киддириб бостирди (1913). Беҳбудий 1914 й. 29 майда иккинчи марта Араб мамлакатларига саёҳатга чиқади. Саёҳати давомида Байрамали, Ашхобод, Красноводск, Кисловодск, Пятигорск, Железноводск, Ростов, Одесса ш. ларида бўлади, 8 июнда Истанбулга келади. Ундан Адрнага утиб, яна Истанбулга қайтади ва 20 июнда Исмоилбек Гаспринский билан учрашади. Сўнг Қуддус, Байрут, Ёфа, Халил арРаҳмон, ПортСаид, Шом ш. ларида бўлади. Саёҳат хотиралари «Ойна» жур. да босилиб туради. Бу «хотиралар» ҳар жиҳатдан муҳим бўлиб, анъанавий тарихмемуар жанрининг 20-а. бошидаги ўзига хос намунаси эди. Муаллиф унда йўл таассуротларига, кишилар билан учрашувларининг ибратли томонларига кенг ўрин беради. Қайси шаҳарга бормасин, унинг тарихи, обидалари, у ердан чиққан буюк зотлар ҳақида маълумотлар тўплайди. Турлитуман миллатлар, уларнинг урфудумлари, турмуш маданияти билан қизиқади. Айниқса, дин, эътиқод масалаларига катта аҳамият беради.
«Ойна» жур. да миллат ва унинг ҳақҳуқуқига, тарихига, тил ва адабиёт масалаларига, дунё аҳволига доир қизиқарли мақолалар, баҳслар бериб борилган. Беҳбудий миллатнинг тараққийси учун бир неча тил билишни шарт ҳисоблади. Жур. нинг биринчи сонидаёқ «Икки эмас, тўрт тил лозим», деган мақола билан чиқиб, ўзбек, тожик, араб, рус ва ҳатто бирор узоқ хориж (мас, француз) тилини билиш шарт деб ҳисоблади. Айни пайтда тилнинг муҳофазаси («Ҳар миллат ўз тили ила фахр этар» —1914, № 35), ўзаро муносабатлари («Тил масаласи» — 1915, № 11,12) ҳақида муҳим ва зарур мақолалар чоп этди. Адабий танқидга катта эътибор берди. Унинг хусусиятларини белгилашга уринди. Бошқа адабий жанрлар билан тенгҳуқуқлиги масаласини кўтарди («Танқид сараламоқдир» — 1914, № 27). Миллат шаънини оёқости қилувчи фикрқарашларга зарба бериб, Туркистон халқини ўз номи билан атамоқ лозимлигини талаб қилиб чиқци («Сарт сўзи мажҳулдур» 1915, № 22,23,25,26).
Беҳбудий матбуотимиз тарихида мақоланавис сифатида алоҳида мавқега эга. Унинг ҳозирча аниқланган мақолаларининг сони 300 га етади. Улар хилмахил мавзуда. Илк мақолаларидаёқ коммунистик мафкурани кескин рад этган, «хаёлий», «бу тоифага қўшулмоқ биз, мусулмонлар учун ниҳоятда зарарлик» деб ёзган эди («Хайрул умури авсатуҳо» — «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир», «Хуршид» газ. 1906, 6сон). Ўзликни англашни муҳим билади. «Кабиласини(нг) исмини ва етти отасининг отини билмайдургонларни «қулқ «марқуқ» дерлар», деб ёзади («Сарт сўзи мажҳулдур», «Ойна» жур., 1914, № 23). 1917 й. нинг охири 1918 й. нинг бошларида жадидлар қурган илк демократик давлатчилик намунаси Туркистон мухториятининг тақдири ҳал бўлаётган бир пайтда ўлка халқларини бирликка чақиради.
Беҳбудий ижтимоийсиёсий ишларга қизғин қўшилди. Аслида бу фаолият 1906 й. дан бошланган. Шу йили «Русия мусулмонлари иттифоқи»нинг Нижний Новгородца ўтказилган қурултойида қатнашган эди. Тошкентда бўлиб ўтган (1917) Туркистон мусулмонларининг қурултойида иштирок этиб, нутқ сўзлади. У мусулмонлар орасидаги ҳар қандай ихтилофга қарши чикди. Беҳбудий шу қурултойда ўлка мусулмонлар шўросининг раиси этиб сайланди. 1917 й. 26 нояб. да Қўқонда ўлка мусулмонларининг 4фавқулодда қурултойи иш бошлади. 27 нояб. га ўтар кечаси «Туркистон мухторияти» эълон қилинди. Унинг ғоявий асосчиларидан бири Беҳбудий эди. Мухторият шўролар томонидан ваҳшиёна бостирилди. Беҳбудий май ойининг бошларида Самарқандга қайтади. У ерда кўп тура олмай Тошкентга келади. Туркистон шўролар ҳукумати раҳбарлари билан музокара олиб боришга уринади, аммо натижа чиқмайди. 1919 й. нинг эрта баҳорида мамлакатдан чиқиб кетаётганида Шаҳрисабзда Инқилобий фавқулодда комиссия айғоқчилари кўмагида Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олинади, ҳамроҳлари Муҳаммадқул ва Мардонқул билан биргаликда Қаршида зиндонга ташланади ва қатл қилинади. Бу воқеа Самарқандда бир йилдан кейин маълум бўлади. Фитрат, Чўлпон, Айний ва б. шоирлар Беҳбудийга атаб марсиялар ёзганлар.
Ўзбекистонда (Ҳ. Сайд, Н. Авазов, 3. Ахророва), Тожикистонда (Р. Ходизода), Германияда (И. Балдауф; Б. Қосимов билан ҳамкорликда), АҚШда (Э. Олворт) ва б. мамлакатларда Беҳбудий ҳаёти ва ижоди бўйича и. т. лар олиб борилади. Тошкент ш. да кўча ва мактабга Беҳбудий номи қўйилган.
Ас: Танланган асарлар, Т., 1997.
Ад.: Алиев А., Маҳмудхўжа Беҳбудий, Т., 1994; Қосимов Беҳбудий, Маслакдошлар, Т., 1994.
Бегали Қосимов.